» » Ўзбекистонда қизлар учун никоҳ ёши қонунан 18 ёш этиб белгиланмоқда

Ўзбекистонда қизлар учун никоҳ ёши қонунан 18 ёш этиб белгиланмоқда


“Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси доирасида ушбу масала кўриб чиқилиб, маъқулланди. Энди лойиҳа навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилади. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар берди.
Қайд этилишича, “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциянинг 1-моддасига кўра 18 ёшга тўлмаган ҳар қандай инсон бола ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга 1992 йил 9 декабрда қўшилган. Бироқ Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигида ўн саккиз ёшга етмаган шахсни никоҳ тузишга (турмушга чиқишига) рухсат берилиши ҳақидаги норманинг мавжудлиги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларига мувофиқ эмас эди.

Оила кодексининг 15-моддаси биринчи қисми билан никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланмоқда. Амалда эса 17 ёш.
Маълумотларга кўра, ФҲДЁ органлари томонидан 17 ёшда никоҳи қайд этилган хотин-қизлар сони 2016 йилда 4233 тани, 2017 йилда 4853 тани ва 2018 йилда 5123 тани ташкил этган. Қонун қабул қилиниши хотин-қизларнинг эрта никоҳи ва эрта туғуруқнинг олдини олишга хизмат қилади.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида хорижий мамлакатларда никоҳ ёшини белгиланганлиги ҳолати ҳам ўрганилган. Жумладан, Россия, Арманистон, Тожикистон, Озарбойжон, Украина, Молдова, Франция, Германия ва Филиппин Республикасида никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган.

“Узоқ вақтдан бери кўп муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётган никоҳ ёши масаласида ҳечдан кўра кеч бўлса ҳам мантиқли қарорга келинаётгани кўпчилигимиз учун рози бўлишга арзирли ҳол”, - деб ёзади депутат.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

15:37
Жиззахлик йигит сирдарёлик аёлнинг ҳаёсиз видеотасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, ундан пул ва ишқий муносабатда бўлишни талаб қилди...
13:52
Ғаллаоролда “стольба” цехи иш бошлади
13:37
Зарбдор туманидаги Халқ қабулхонасига янги мудир тайинланди
13:34
Поезд ғилдирагига нима ўрнатилган эди?
13:33
"Ижтимоий тармоқ фаоллари “очиқлик” баҳонасида одамлар эътиборини торишга ҳаракат қилмоқда". ИИВ матбуот котиби огоҳлантириш билан чиқди
13:31
“Фарғона йўлидаги саводсиз ГАИ ходими” учун хизмат текшируви ўтказилмоқда
13:30
Айрим ўқитувчиларга устамалар тўлаш тартиби тасдиқланди
13:29
"Мен қонун устувор бўлишини истайман холос, ўлай агар бошқа мақсадим йўқ..." — Расул Кушербоев
13:28
Урганч ва Фарғонадан Истанбулга мунтазам парвозлар йўлга қўйилмоқда
13:26
Россиялик мутахассислар Сардоба сув омборини тиклашда ёрдам беради
13:25
Никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш таклиф этилмоқда
13:03
15 мартдан спиртли ичимликларнинг нархи оширилмоқда
17:59
Жиззахда етиштирилаётган ноёб ўсимлик заъфароннинг плантациялари мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам кўпайтирилади
12:59
Маънавият - ўзликни англашдир
11:21
Ўзбекистон–Тожикистон чегаралари қачон очилади?
11:20
Дунёдаги энг кўп сотилган смартфонлар рўйхати эълон қилинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР