» » Ажримлардан энг кўп - фарзандлар жабр кўради

Ажримлардан энг кўп - фарзандлар жабр кўради

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Оила муқаддас даргоҳ. Унда фарзандлар туғилиб вояга етади. Ота-она, қариндош-уруғчилик, насл шаклланади. Жамиятнинг асосини ҳам оилалар ташкил этади. Оилаларнинг тўла-тўкис бўлиши, оила аъзоларининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришлари, умуман фаровон ва бахтиёр оилалар албатта жамиятнинг ҳар томонлама ривожланишининг гаровидир.

Лекин, кейинги вақтларда оилаларда арзимаган сабаблар туфайли ажримларнинг келиб чиқаётгани ачинарли ҳол. Агар ажралиш учун ариза берган томонлар билан яқинроқ суҳбатлашсангиз уларнинг муносабатлари бузилишга ҳеч бир жиддий сабабни кўрмайсиз. Ҳар доимгидек қайнона билан келишмовчилик, она уйига боришга ҳадеб рухсат берилмаслик, эри билан тил топиша олмаганлиги, йигитлар эса келиннинг рўзғор ишларини эплай олмаётганлиги, бўлар-бўлмас нарсаларни баҳона қилиб жанжал чиқариши ва ҳоказо баҳоналарни сабаб қилиб кўрсатадилар. Аслида буларнинг барчасини тузатса бўлади, яъни, катталар, ҳар иккала томон келишиб ёшларга тўғри йўл кўрсатсалар, оиланинг, никоҳнинг муқаддаслигини тушунтирсалар ёшлар албатта ота-оналарига қулоқ соладилар. Ахир оила бу кийим эмаску янгисини олиб эскисини ташлаб юборадиган, овқат эмас таъми бузилганда ахлатга ташлайдиган, қўшиқ эмас жонига текканда ўчириб қўядиган. Буни ҳар бир оила аъзоси тўғри тушуниши лозим.

Оила илмий-амалий тадқиқот маркази статистикасига кўра, оилавий ажримларнинг асосий сабабини эр ва хотиннинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги ташкил этмоқда.  

Марказ томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, оилавий ажримларга қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

 

43,3 фоиз ─ эр-хотиннинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги;

 

24,5 фоиз ─ моддий етишмовчилик;

 

12,6 фоиз ─ характерларнинг мос келмаслиги;

 

10,3 фоиз ─ бир-бирига бефарқлик;

 

5,5 фоиз ─ жавоб беришга қийналаман;

 

3,8 фоиз ─ гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик.

 

Айнан ёш оилаларнинг бузилишига эса 41 фоиз ҳолатларда характерларнинг тўғри келмаслиги, 13 фоиз ҳолатда бефарзандлик, 15 фоизида моддий қийинчиликлар, 34 фоизида учинчи шахс аралашуви, 25 фоизида зарарли одатлар сабаб бўлган.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Жиззах вилояти бўйича 218 та ажрим ҳолати қайд этилди. Уларнинг аксарияти суд қарорлари асосида ижро этилган.

Оилавий ажримлардан энг кўп жабр чекадиганлар фарзандлардир. Руҳий изтироблар боланинг соғлом вояга етишига салбий таъсир қилади. Қалби бутун умрга кемтик бўлиб қолади. Бунинг оқибатида у турли иллатларга ошно бўлиши, жиноят кўчасига кириши мумкин.

Кўриб турганимиздек, оилавий ажримлар жамият учун фақат зарар келтиради. Шу боис ушбу муаммонинг олдини олишга эътибор кучайтирилмоқда. Бу жараёнда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар моддий қўллаб-қувватланмоқда, нотинч оилалар ўрганилиб, яраштирилмоқда, муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашилмоқда. Ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

 

Дилноза Сайдкулова – ДХА Жиззах вилоят бошқармаси бош маслаҳатчиси

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:20
Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ишчи гуруҳи билан Жиззах вилоятида бўлди
10:38
Маҳалла олий таълим кўмагида “маданият ўчоғига” айланади
15:32
Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси ўтказилди
11:46
Бугун яшанг, эртага эмас
10:16
Журналистлар 1 ҳафта ичида экологик муаммоларни ёритиш бўйича малака оширади
08:52
Сурхондарёда ҳамширанинг хатоси сабаб 7 синф қиз фалаж бўлиб қолди
08:50
Расул Кушербаев: "Жияним очиқ чуқурчасига тушиб кетиб, ифлос сувдан вафот этган"
08:46
ЕЧЛ. «Реал» ва «Манчестер Сити» яримфиналда, «Ливерпуль» мусобақа билан хайрлашди
08:43
Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш
08:42
Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео)
22:37
Бугун ЕЧЛнинг навбатдаги ярим финалчилари номи аниқланади
22:36
“Ювентус”: Роналду ўрнига келадиган юлдуз номи маълум бўлди
22:35
Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди
22:33
ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади
22:31
Йўлда қуш фожиага сабаб бўлди
22:29
Пойтахтимиз Ўзбекистон пойтахтига ўхшасин-да!
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР