Зомин фтизиатрия диспансери фойдаланишга топширилди

Зомин фтизиатрия диспансери фойдаланишга топширилди

Зомин фтизиатрия диспансерининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Хаджибаев, Жиззах вилоят ҳокими Э. Салиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Зомин туман ҳокимлиги, вилоят тиббиёт муассасалари, шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, Зомин туман фаоллари ва туман кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Ушбу диспансерда, сил касаллигини ташхислаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва профилактик ишлар амалга оширади. Диспансер 40 ўринга (20 ўрин дориларга сезгир, 20 ўрин дориларга турғун) силни даволашга мўлжалланган. Диспансер нафақат Зомин, балки қўшни Янгиобод, Зарбдор туманлари аҳолисига ҳам тиббий хизмат кўрсатади. Шунингдек, вилоят бўйича аниқланган дориларга турғун сил билан касалланган беморларга тиббий стационар хизмат кўрсатади.

 

Маълумот учун, ушбу диспансер Зомин тумани Ширин ҚФЙ, хушҳаво Қудуқча қишлоғида жойлашган. Дастлаб, 1960 йилда Мирамон Мирзиёев  ташаббуси билан ҳудудда аҳоли орасида сил касаллиги авж олиб кетганлиги ва ўлим ҳолатлари кўпайганлиги муносабати билан, беморларни даволанишига шароит яратиш ва касалликни камайтириш мақсадида эски бино базасида ташкил этилган. Бунинг натижасида аҳоли орасида сил касаллиги ва ундан ўлим ҳолатларининг кескин камайишига эришилган.

Диспансернинг лойиҳа қиймати 11 290 136 000 сўм бўлиб, қурилиш ишлари “Жиззах бинокор савдо” МЧЖ томонидан бажарилди.
Диспансер Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан замонавий тиббий асбоб ускуналари билан жиҳозланди.

 

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш
бошқармаси Ахборот хизмати