Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди

Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди

Яқинда вилоят давлат солиқ бошқармасида ютуқли чек ўйинлари lll- тиражи ғолибига соврин топширилди.
Сир эмаски, Давлат солиқ қўмитаси томонидан ўтказилаётган ютуқли чек ўйинлари одатда фуқаролар фаоллигини,ҳуқуқий маданиятини ошириш-товарлар, ишлар ва хизматлар истеъмолчиси сифатида ўз манфатларини ҳимоя қилиш, яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш мақсадида ўтказилмоқда.
Яқинда давлат солиқ қўмитаси томонидан ютуқли чек ўйинларининг 3 - тиражи ўтказилган эди. Унда совринли ютуқ - телевизорни дорихонада 43 минг сўмлик харид билан Бахмал туманидан Сайёра Қодирова қўлга киритди. Шу муносабат билан вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти Сайёра Қодировага ютуқли совринни топширар экан, касса чеклари - савдо қонунийлигининг исботи эканлигини таъкидлаб, уни ютуқ совриндории бўлганлиги билан табриклашди.
Бу ўйинда иштирокчи қанча чек тўпласа, унинг ғалаба қозониш имконияти шунча юқори бўлади. Йирик совринлар ютишга бўлган имконият харидорларни чек талаб қилишга ва сотувчиларни эса қонуний фаолият олиб боришига ундайди.
Шундай экан, Сиз ҳам ҳар бир харидлар учун чекларни талаб қилинг, ютуқ эгасига айланинг!!!


Вилоят ДСБ Ахборот хизмати