» » Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?

Ғаллаоролда ногиронлиги бўлган ёшларга хомийлар қандай ёрдам кўрсатди?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўзбек халқи меҳмондўст, олийжаноб ва саҳоватли инсонларга бой. Фахриддин ака ана шундай инсонлардан бири. У Ғаллаорол тумангаз таъминотида оддий чилангар бўлиб ишлайди.

Саҳоватпеша Фахриддин ака  хизмат юзасидан Мирзабулоқ ҚФЙ га қарашли Хонақоҳ қишлоғидаги ҳар бир хонадонга ташриф буюради. Ташрифдан асосий кўзланган мақсади эса газ ҳисоблагичлари ва қувурларининг созлигини текширишдан иборат. Қарангки, кўзлаган мақсади уни бир савобли  ишга қўл уришига сабаб бўлди.

Фахриддин ака қишлоқдаги кам таъминланган ва ногиронлиги бор бўлган инсонлар холидан хабар олиб, уларнинг кўнглини оз бўлсада кўтармоқчи эди. Лекин бунга на маблағи ва на ҳомий йўқ. Шунинг учун ижтимоий тармоқларда эълон берди. Кўп ўтмай бир гуруҳ саҳоватли ҳомийлар ҳам топилди.

- "Мен бунчалик тез ва кўп ҳомий топилишини кутмагандим. Бу менга ҳам шижоат берди", - дейди Фахриддин ака.

Маблағ ва ҳомий бор, энди ногиронлиги бор  бўлган болаларнинг кўнглини кўтаришга машҳур инсон керак. Шунда кўп ўйлаб ўтирмай актёр, мотиватор, спортчи Муродбек Жигитовга мурожаат қилди. Муродбек таклифга ҳеч ҳам ўйлаб ўтирмай розилигини айтди.

Бир қанча фаол ёшлар Фахриддин ака ва Муродбек Жигитов билан аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари,ўйинчоқлар ва бир талай совғалар билан қишлоқ томон йўл олдик. Қишлоқдаги 10 та хонадонга ташриф буюрилди. Қувонарлиси уларнинг юзига озгина бўлсада  табассум улаша олганлигимиздан хурсанд эдик.

Ҳаш-паш дегунча ҳамма хонадонга кириб чиқдик. Қарангки бир дона совғамиз ортиб қолганди. Нима қилишни билмадик ва қўшни Найман қишлоғи томон йўл олдик. Биз уйда таълим олаётган Чарос Бектемирова яшаётган хонадонга ташриф буюрдик. У қизнинг юзидаги ғамгинлик, ўқишга бўлган иштиёқи умуман йўқлигини кўрсатарди. Лекин Муродбек ака Чарос билан суҳбатлашгандан сўнг, Чароснинг юзидан илиқлик уфурди. Ўқишга бўлган иштиёқи эса янада ортди. Биз бундан жуда ҳам хурсанд бўлдик.

Фахриддин ака қилган бундай ташаббус туманимизда, балки бутун республикамизда саҳоватли инсонлар кўпайишига сабаб бўлади.

Эъзоза Эронбоева – Ёш журналистлар мактаби тингловчиси

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР