“Истиқлол авлоди” ННТ инсонларга яхшилик улашишда давом этмоқда

“Истиқлол авлоди” ННТ инсонларга яхшилик улашишда давом этмоқда

Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига фуқаро З.Уринова мурожаат қилиб, мурожаатда ногирони эканлигини, охирги вақтда ётиб қолганлигини, бугунги кунда умуман юра олмаслигини, ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлигини, бироқ, ногиронлик аравачаси олишга имконияти йўқлигини маълум қилиб, ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам кераклигини сўраб марказга мурожаат йўллаган.

Мурожаатчининг мурожаати Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” маркази томонидан қонуний ўрганиб чиқилиб, фуқаро ҳақиқатдан ҳам гуруҳ ногирони эканлиги, бугунги кунда умуман юра олмаслиги, ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлиги аниқланиб, фуқаро З.Уриновага “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида ногиронлик аравачаси туҳфа қилинди.

Натижада фуқаронинг ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга бўлган мухтожлиги қаноатлантирилиб, йўллаган мурожаати ижобий ҳал этилди.

Эзгуликни фақат моддий кўмак бериш ёхуд бирор жисмоний ёрдам кўрсатиш деб тушуниш бирёқлама тасаввурдир.

Зеро, яхшиликнинг чеки-чегараси йўқ!!!

 

И.Хусанова –

Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди”

ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий

қўллаб-қувватлаш маркази координатори