Чорвоқда оммавий муштлашув юз берганига оид хабарга ойдинлик киритилди

Чорвоқда оммавий муштлашув юз берганига оид хабарга ойдинлик киритилди

6 июнь куни ижтимоий тармоқларда «Чорвоқда фуқаролар ўртасида жанжал, оммавий муштлашув» каби изоҳлар билан видео хабар тарқатилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ суриштирув ўтказган.

Мазкур ҳодиса тасвирга туширилган жой Бўстонлиқ тумани «Новобод» МФЙ ҳудудидаги «Пирамида -Чорбоғ оромгоҳи» соҳили бўлиб, соҳилда дам олиш 2021 йил 3 июнь кунидан расмий очилган. Шу вақт оралиғида бу каби ҳодиса рўй бермаган ва ИИОга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

Аниқланишича, тасвирга олинган ҳолат 2018-2019 йил оралиғида содир бўлган бўлиши мумкин. Бунга сабаб ҳозирда ушбу соҳилнинг суви ва кўриниши ҳамда унинг атрофидаги муҳит ва бошқа жараёнлар ўзгарганлиги мисол (суратда).

Ҳозирда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби ва ҳолат иштирокчиларини аниқлаш юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.