» » «Андижон музқаймоқлари»да ичак касалликларини қўзғовчи бактериялар аниқланди

«Андижон музқаймоқлари»да ичак касалликларини қўзғовчи бактериялар аниқланди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Ўзбекистонда оммалашган «Андижон музқаймоқлари» деб номланган музқаймоқ маҳсулотлари устидан рейд тадбирлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастурида маълум қилинди.

Мухбирнинг Тошкент бозорларида ушбу музқаймоқни сотаётганлар билан суҳбатида сотувчилар маҳсулот «СЭС» назоратидан ўтгани ва барча гигиеник талабларга амал қилиб сотилаётганини айтган. Баъзи сотувчиларда ушбу музқаймоқни сотиш учун рухсатнома йўқлиги маълум бўлган.

Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 29 майдан бошлаб Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси, ички ишлар ходимлари ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан «Андижон музқаймоқлари» устидан рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбирлар давомида 132 аравачадаги 1 тоннадан ортиқ музқаймоқлар истеъмолга яроқсиз деб топилди. Сабаби, лаборатория ташхисларида музқаймоқда ичак таёқчаси қўзғатувчиси ҳамда стафилококк ауреус қўзғатувчиси аниқланган.

СЭО ва ЖСХ Тошкент шаҳар бошқармаси овқатланиш бўлими мудири Феруза Хўжаеванинг таъкидлашича, ушбу музқаймоқ сотувчиларининг аксарияти Андижон вилояти Жалақудуқ туманида ишлаб чиқарилаётган музқаймоққа берилган сертификат нусхасини олиб юрибди.
«Бу рухсатномалар сотиш учун эмас, ишлаб чиқариш корхонаси сертификати ҳисобланади», — дейди Феруза Хўжаева.
Бироқ шу кунгача мазкур музқаймоқда касалланиш ҳолати кузатилмаган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР