» » Бюджет пули амалдорники, қайсидир вазирликники эмас — Депутат

Бюджет пули амалдорники, қайсидир вазирликники эмас — Депутат

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар мутасадди вазирликлар вакиллари иштирокида муҳокама қилинди, деб ёзмоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов.

Унинг қайд этишича, мактабларнинг таъмирланиши, жиҳозланиши билан боғлиқ тизимли муаммолар бўйича депутатлар томонидан кўплаб эътирозлар билдирилган. Таъмирланган мактаб маълум бир йиллардан сўнг яна таъмирга тушмоқда, ундан оғир аҳволда бўлган мактаблар эса яна таъмирланмасдан қолаётган ҳолатлар учрамоқда. 

«Бу жамоатчилик, ота-оналар, қолаверса, ўқитувчиларнинг ҳам ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ушбу эътирозлардан келиб чиқиб, хулосам ва таклифим бор.

Инвестиция дастури асосида қурилиши ва таъмирланиши, моддий-техник базаси яхшиланиши режалаштирилаётган мактаблар дастлаб халқ депутатлари туман, сўнг вилоят Кенгашида муҳокама қилиниши керак. Умумий рўйхат шаклланганидан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган ҳолда ишчи тартибда келишиш мақсадга мувофиқ. Шундан сўнг ушбу рўйхат асосида инвестиция дастурлари шаффоф ҳолатда шакллантирилиши керак. Жамоатчилик ҳам, депутатлар ҳам, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам бу ҳақда билсин. Шунда жамоатчилик назоратини ўрнатиш, шубҳали саволлар ва ҳолатларга барҳам бериш имконига эга бўламиз.

Чунки халқ орасида «вазир ўқиган», «ҳоким айтган», «танишини топган» мактаблар зўр бўлаверади, чеккароқ мактаблар эътибордан қолаверади, деган саволомуз эътирозлар ҳам йўқ эмас. Бутун мамлакатда қайси мактабга қанча маблағ қачон ажратилишини бир икки мутасаддининг ихтиёрига бериб қўйиш хато, деб ўйлайман.

Ўзи шундоғам бюджет имкониятлари чекланган, ҳамма мактабни бирданига зўр ҳолатга келтириш имконсиз. Шундай экан, биринчи навбатда энг зарур мактабларга пул ажратайлик. Бюджет пули амалдорники, қайсидир вазирликни эмас, у халқимизнинг энг муҳим эҳтиёжларига ишлатилиши зарур.

Барчани куттирмасдан, йиллар давомида умид қилдирмасдан, аниқ, манзилли, асосийси, шаффоф ишлаш вақти келди», дейди у.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР