» » "olx.uz" платформасида "Туркияга ишлашга юборувчи" фирибгар қўлга олинди

"olx.uz" платформасида "Туркияга ишлашга юборувчи" фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Маълумки, пандемия шароитида ҳам хорижга бориб ишловчи фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватланиб, уларга ҳуқуқий-ташкилий кўмак кўрсатилмоқда.

Бу имкониятлардан фойдаланиш истагида бўлган Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Янги ҳаёт кўчасида яшовчи мавсумий ишчи 34 ёшли М.И.А. ҳам Туркия давлатига бориб ишлашни режалаштиради. Бироқ, у хорижга бориб ишлаш тўғрисидаги маълумотларни расмий меҳнат агентликлари орқали эмас, балки olx.uz платформасидан излайди.

Ўз навбатида, М.И.А. olx.uz платформасида ишлаш учун Туркияга юбориш бўйича профессионалга айланган “Жамшид” исмли шахснинг "фирибгарлик тўри"га илинади.

“olx.uz” платформасида иш излаётган М.И.А. "Туркия давлатига ишга юборимиз" номли эълонга кўзи тушади. Эълонни жойлаштирган фирибгар "Жамшид" билан мулоқотга киришади, у М.И.А.ни Туркия давлатига ишга юбориб, унга ойига 1000-1500 АҚШ доллари ойлик маош тўлайдиган иш ўрни топиб беришни ваъда қилади ва М.И.А.нинг ишончига кириб, ундан Туркия давлатига бориш учун виза ва йўл харажатлари учун аввалдан 500 АҚШ доллари зарурлигини билдиради.

Мўмай ойлик даромад ҳақида эшитган М.И.А. "Жамшид"нинг "фирибгарлик тўри"га илинади ва ошна-оғайниси, қариндош-уруғларидан йиғиб-териб жами 1,5 млн. сўм маблағ тўплайди ва ушбу пулларни ўзи бирон маротаба юзма-юз кўриб гаплашмаган, фақат “Телеграм” ижтимоий тармоғида ёзишмалар орқали танишган "Жамшид"нинг пластик картасига ташлаб беради. Фирибгар шунча маблағни қўлга киритгандан сўнг, М.И.А. билан ўзаро ёзишмаларни ўчириб ташлайди ва у билан алоқани тўхтатади.

М.И.А.нинг Президент порталига йўллаган мурожаати Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан кўриб чиқилиб, номаълум шахсга нисбатан фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилади ва тергов ҳаракатлари давомида фирибгар "Жамшид"ни аниқлашнинг имкони бўлмайди.

Таъкидлаш жоизки, фуқаро М.И.А.нинг Президент порталига мурожаати ижобий ҳал этилишини таъминлаш ва фирибгар "Жамшид" жиноий ҳаракатларига чек қўйиш орқали фуқароларнинг ундан жабр кўришини олдини олиш мақсадида, мазкур жиноятни содир этиш усуллари Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБга бориб ўрганиб чиқилади.

Жиноятни содир этиш услублари таҳлилига таянган ҳолда ўтказилган тезкор-техник тадбирлар натижасида, ушбу фирибгарлик жинояти Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида яшовчи, 24 ёшли Т.Ж.Ғ. томонидан содир этилганини аниқланиб, қўлга олинади.

Натижада Т.Ж.Ғ.нинг olx.uz платформасидаги жиноий фаолиятига барҳам берилди. Ҳозирда Т.Ж.Ғ.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР