» » Шавкат Мирзиёев - Ўқитувчиларнинг ойлиги яна ошади

Шавкат Мирзиёев - Ўқитувчиларнинг ойлиги яна ошади

Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилда мактаб ўқитувчиларининг ойлигини оширишни топширган. Давлат раҳбари 23 август куни ўтган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва Халқ таълими вазирликларига шу вазифани юклаган.

Шунингдек, узоқ қишлоқлардаги мактабларга ўқитувчиларни жалб этишни янада рағбатлантириш учун уларга уй-жойлар, машиналар учун кредитлар ҳам берилади. Лекин ҳозиргача автокредит бўйича бир қарорга келингани йўқ.

“Мактаб бу ҳаёт-мамот масаласи, келажак масаласи. Уни давлат, ҳукумат ва ҳокимларнинг ўзи ҳал қилолмайди. Бу бутун жамиятнинг иши, бурчига айланиши керак. Мактаб ўқитувчисини моддий рағбатлантирмасак, унинг ҳаёт сифати даражасини оширмасак, ислоҳот, натижа ҳақида гапира олмаймиз”, деган президент.

Давлат раҳбари ўқитувчи ва мураббийларнинг ўзи ҳам билим ва савиясини ошириши, жамоат ишларида фаол иштирок этиши, ҳалол меҳнати ва ташаббускорлиги билан бу касбнинг обрўсини ошириши кераклигига ҳам урғу берган.

“Ҳурматли муаллимларимиз, жонкуяр мактаб директорларини, соҳа фахрийларини эл-юртимизнинг таянчи ва суянчи, деб биламиз, – деган Президентимиз. – Мактаблар тизимини ривожлантириш учун бундан буён ҳам маблағни, имкониятни асло аямаймиз. Келажак авлодимиз тақдири, бутун миллатимиз, халқимиз, давлатимиз тақдири муҳтарам муаллимларга боғлиқ”.

Халқ таълими ходимларининг ойлиги 2018 йил сентябрда ва 2019 йил январда оширилган эди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:34
Жиззах шаҳар 8-мактаб ўқувчилари шаҳар ДХМга саёҳат қилдилар
14:28
Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси куз-қиш мавсумига қандай тайёрланмоқда? (Видео)
14:21
2021 йилда республика бюджети ниманинг ҳисобига шакллантирилади?
14:20
Неймар тез орада майдонга қайтади, бироқ бош мураббий ундан хафа
14:19
Президентлик пойгаси: финиш чизиғига оз қолди, рақиблар бир-бирини аямаяпти
14:17
Аҳмедовлар оиласи оғир жудоликка учради
13:37
Замонавий ҳисоблагичларни қўллаш бўйича йўриқнома
20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР