“Истиқлол авлоди” ННТ ёшлар бандлигига кўмаклашмоқда

“Истиқлол авлоди” ННТ ёшлар бандлигига кўмаклашмоқда

Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш марказига фуқаро А.Ҳабибуллаева мурожаат қилиб, мутахассислиги бўйича иш топа олмаётганлигини юзасидан марказга мурожаат йўллаган.

Ушбу мурожаат Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” маркази томонидан қонуний ўрганиб чиқилиб, фуқаро А.Ҳабибуллаевага мутахассислиги бўйича иш топишда кўмаклашилди.

Натижада фуқаронинг ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга бўлган мухтожлиги қаноатлантирилиб, йўллаган мурожаати ижобий ҳал этилди.

Эзгуликни фақат моддий кўмак бериш ёхуд бирор жисмоний ёрдам кўрсатиш деб тушуниш бирёқлама тасаввурдир.

Зеро, яхшиликнинг чеки-чегараси йўқ!!!

 

И.Хусанова - Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди”

ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий

қўллаб-қувватлаш маркази координатори