» » Шавкат Мирзиёев айрим тиктокерларнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев айрим тиктокерларнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь куни Ботаника боғида ўтказилган Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасидаги нутқи давомида айрим тиктокерларнинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди.деб ёзмоқда zamon.uz сайти.

«Бугун сизлар билан жамоатчиликни безовта қилаётган айрим муаммолар ечими бўйича ҳам, фикрлашиб олишимиз зарур.

Ёшлар ўртасида жиноятчилик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, оилавий ажралишлар, бузғунчи ва радикал оқимлар таъсирига тушиш ҳолатлари давом этаётгани, давлат раҳбари сифатида шахсан мени жиддий ташвишга солмоқда. Ўтган 5 ойда 7 мингдан зиёд ёшлар жиноят содир этгани, ҳозирги вақтда қарийб 40 минг нафар ёшлар профилактик ҳисобда тургани ҳам хавотиримиз бежиз эмаслигини кўрсатмоқда.

Яқинда ижтимоий тармоқларда кўрсатилган хунук воқеалар, яъни жойлардаги Алишер Навоий, Амир Темур, Мотамсаро она ҳайкаллари ёнида айрим тарбиясиз ёшлар томонидан содир этилган номаъқул ҳаракатлар мени ниҳоятда ранжитди.

Бу болаларнинг ота-онаси, бобо-момолари, ўқитувчи ва муаллимлари, қолаверса маҳалла-кўй, ёшлар билан ишлайдиган масъул мутасаддилар қаерга қараяпти? Ватанимиз ёшларига мутлақо ярашмайдиган, барчамизга иснод келтирадиган бундай салбий кўринишларга, жамиятимизда мутлақо ўрин бўлмаслиги зарур.

Керак бўлса, биз халқимизнинг муқаддас қадриятлари, тимсоллари ва табаррук қадамжоларига беписанд муносабатда бўладиган кимсаларга нисбатан жазо чораларини янада кучайтирамиз. Бундай бузғунчи ишларнинг олдини бугун олмасак, эртага кеч бўлади», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев бу борада уни бир нарса чуқур ўйлантиришини таъкидларкан, ёшлар тарбиясига бевосита масъул ва жавобгар бўлган ташкилотлар, ота-оналар, педагогик жамоалар бу масала бўйича тезкор ва принципиал муносабат билдирмаётганини савол остига олди.

«Ҳозирги ғоят мураккаб даврнинг кескин талаби шундайки, ҳар қандай имконият ва минбардан фойдаланиб, ислоҳотларимизга халақит бераётган барча муаммо ва камчиликларни биргаликда, очиқ ва ошкора муҳокама қилишимиз лозим. Чунки бу ишларни ўзимиз қилмасак, четдан келиб ҳеч ким биз учун қилиб бермайди.

Шунинг учун Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг ёшлар масалалари бўйича муовинларининг, олийгоҳлардаги тегишли проректорларнинг мақоми, ваколати ва масъулиятини ошириш, иш услубларини ўзгартириш ва мутлақо такомиллаштириш керак.

Парламент палаталари ана шундай мутасадди раҳбарлар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва уларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш тартибини жорий этиши ўринли бўларди», — деди Шавкат Мирзиёев.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

22:29
Чойхона подкасти: Фактчекинг - маълумотларни қайси усулларда текшириш мумкин
18:51
Жиззах юридик техникуми битирувчилари диплом топширилди
18:30
Киберҳужум: бу нима ва ундан ўзимизни қандай ҳимоя қилишимиз керак
09:58
ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади
21:42
“Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!” мақоламиз бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБнинг муносабати
17:28
Масъуллар “РИО”ни тартибга олиб беринг!
10:46
Бахмалда 3 кун ичида иккита ажримнинг олди олинди
10:16
Янги форматдаги иш услуби Зарбдорда ҳам самара беради
09:21
Мирзачўлда янги боғча иш бошлади
17:15
“ННТлар мактаби”да фуқаролик жамияти фаоллари малакаси оширилди
17:12
Ўзбекистонда Гендер тенглиги таъминланмоқда
15:33
Эмланганлик ҳақидаги SMS-хабарлар юборишдаги янглишмовчиликларга нима сабаб бўлаётгани очиқланди
15:32
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси қачон бозорга чиқарилиши маълум қилинди
15:30
"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15:29
«Бунча катта ‘дух’ қаердан пайдо бўлди?». Расул Кушербаев — дарахтларни ноқонуний кесаётган ташкилотлар ҳақида
15:28
Расман! «Тонировка» нархи арзонлашмоқда (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР