Жиззахда суицид ва оиладаги зўравонлик омиллари муҳокама қилинди

Жиззахда суицид ва оиладаги зўравонлик омиллари муҳокама қилинди

9-10 июль кунлари Жиззах вилоят давлат ва нодавлат ташкилотлари учун  «Осиё гранд» мехмонхонасида “Зўравонлик: омиллар, сабаблар ва олдини олиш чора-тадбирлар” мавзудаги интерфаол  ўқув-семинари ўтказилди. Америка Қўшма Штатлари элчихонаси Кичик грантлар дастури томонидан молиялаштирилган  “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва болалар учун кўмак марказини ташкил қилиш” лойиҳаси доирасидаги семинар Жиззах вилоят  «Istiqlol Avlodi» ННТси томонидан  Халқ таълим вазирлиги Республика Ташхис маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.  

 

 

Семинарда иштирокчилар “Зўравонлик турлари, зўравонлик иштирокчилари, зўравонликдан жабрланган шахслар, болаларнинг  хулқ-атворининг  таҳлили, зўравонликнинг виктимологик профилактикаси чора-тадбирларида виктимоген омилларни аниқлаш, бартараф этиш, ўз жонига қасд қилиш ҳолларини зарарсизлантириш, уларни камайтириш, виктимлик даражаси юқори бўлган шахсларни, болаларни  аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган  холатлар, тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши таҳлил килинди. Инқирозли вазиятда руҳий-ижтимоий қўллаб қувватлаш борасида кейслар муҳокама қилинди.

Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.