Ходимларнинг хушмуомалада бўлиши, меҳнат ва ижро интизомига риоя этилиши масаласида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Ходимларнинг  хушмуомалада бўлиши, меҳнат ва ижро интизомига риоя этилиши масаласида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Жорий йилнинг 22 июль куни ижтимоий тармоқларда “МИБ Жиззах шаҳри бўлим бошлиғи ўринбосари Ш.Эркабоевнинг ёш ходимларга ўрнак бўлиб иш ўргатиш ўрнига уларни куракда турмайдиган гаплар билан ҳақоратлаб, шаънини оёқости қиляпти, ариза ёзишга мажбурлаяпти. Шахсий хизматини қилиб юрганларга эса ён босяпти” мазмунида хабар жойлаштирилган.

Бюронинг Жиззах вилоят бошқармасида ходимларнинг ўз хизмат фаолиятида фуқаролар ва хамкасблари билан хушмуомалалик, аҳлдоқ-одоб қоидалари ҳамда ўзаро ҳурмат қилиш муносабатларига риоя этилиши бўйича ўрганиб борилмоқда.

Шунингдек ўрганишда, собиқ Жиззах шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Ш.Эркабоевнинг ҳам хизмат фаолияти давомида унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан фуқаролар ва юридик шахслар вакиллари томонидан норозилик мазмунидаги мурожаат келиб тушмаганлиги маълум бўлди.

Хабарда келтирилган ҳолат юзасидан жорий йилнинг 23 июль куни Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси ички хавфсизликни таъминлаш шўъбаси томонидан Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими ходимлари ўртасида аноним сўровнома ўтказилган бўлиб, олинган натижаларга кўра хабардаги важлар ўз тасдиғини топмаган.

Ходимлар ўртасида ўзаро норозилик ва бошқача тарздаги ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, хушмуомалада бўлиш, меҳнат ва ижро интизомига риоя этилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ш.Эркабоев 08.07.2021 йилда Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимидан озод этилган ҳолда бошқа хизматга ўтказилганлиги маълум қилинади.