ТУРКИЯГА КЕЛАЁТГАН ВАТАНДОШЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

ТУРКИЯГА КЕЛАЁТГАН ВАТАНДОШЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Бош консулхонага мурожаат қилаётган фуқароларимиз орасида Туркияга сайёҳ бўлиб келиб маълум бир муддатдан сўнг Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлганларнинг COVID-19 тестлари натижалари “ижобий” чиқаётганлар сони кескин ошиб бормоқда.

‼️Шу муносабат билан Туркияга келишни режалаштирган фуқароларга қуйидагиларни маълум қиламиз:

✔️Туркиянинг тегишли вазирлик ва идоралари баённомаларига кўра, COVID-19 касаллигидан суғурталанган чет эл фуқаролари тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш имкониятига эга бўладилар. Ушбу вируснинг енгил шакли билан касалланган сайёҳлар 10-14 кун давомида меҳмонхоналарнинг махсус хоналарида сақланадилар ва харажатлар суғурта ҳисобига қопланади.

✔️Суғуртага эга бўлмаган сайёҳлар меҳмонхонада турар жой учун тўловни ўз хисобларидан коплайдилар ёки ҳудудлардаги махсус бепул карантин маркази(асосан талабалар ётоқхоналари)га юборилади (мисол учун, Истанбул шаҳрида Малтепа туманида жойлашган “Мимар Синан” номидаги ётоқхона карантин маркази сифатида хизмат қилади).

✔️COVID-19га чалинган сайёҳларнинг бепул карантин марказига жойлаштириш масаласи вилоят губернаторлиги томонидан белгиланади. Ўз ўрнида, Туркиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, янги ўқув мавсуми бошланишига тайёргарлик муносабати билан яқин даврда ушбу марказлар ёпилиши кутиляпти.

✔️COVID-19га чалинган шахслар 10-14 кундан сўнг ПЗР тестини қайта топширишлари ва тест натижаси “манфий” чиққан тақдирда учиб кетишлари мумкин бўлади. Вирусни юқтирган даврдан то тўлиқ тикланишгача бўлган жараён Туркиянинг «Hayat Eve Sığar» (HES-код) дастури орқали назорат қилинади.
‼️Юқоридагиларни инобатга олиб, Бош консулхона яна бир бор Туркияга келишни режалаштирган фуқароларимизга тиббий суғурта расмийлаштиришларини тавсия қилади ҳамда суғурта агентларидан коронавирус юқтириш ҳолатларида аниқ ҳаракатлар тартибини ўрганишга чақиради.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona