Аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди

Аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди

Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” маркази Дўстлик туман “Боғзор” МФЙда истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан рўйхатдан ўтган “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” (USAID нинг молиявий кўмаги орқали) лойиҳаси доирасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сон Фармонининг мазмун-моҳияти етказилди.

Тадбирда 50 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари иштироки таъминланиб уларни қизиқтирган саволлар ва қийнаб келаётган масалаларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.