Сурхондарё ҳокими Баҳодир Жалоловга «Skoda» автомобилини совға қилди

Сурхондарё ҳокими Баҳодир Жалоловга «Skoda» автомобилини совға қилди

Термиз шаҳрида Токиода бўлиб ўтган XXXII-ёзги олимпия ўйинларида спортнинг бокс тури бўйича олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, талаба-ёшлар ва ёш спортчилар иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов маҳоратли боксчимизни эришган ғалабаси билан муборакбод этиб, унга «Skoda» енгил автомашинасининг калитини топширди.