Мадинабону Исмоилова «Fashion Terapiya»нинг ёпилиши, ижтимоий тармоқлардаги фаолият ва аёллар муаммолари хусусида сўзлаб берди

Мадинабону Исмоилова «Fashion Terapiya»нинг ёпилиши, ижтимоий тармоқлардаги фаолият ва аёллар муаммолари хусусида сўзлаб берди

Мадинабону Исмоилова Facebook нинг ўзбек сегментидаги машҳур Fashion Terapiya гуруҳи асосчиси ҳисобланади. 2021 йилнинг июль ойи охирига қадар бу ҳамжамият обуначилар сони бўйича энг йирикларидан бири эди, бироқ ижтимоий тармоқ маъмурияти бирданига уни ўчириб ташлади. Мадинабону гуруҳнинг қайта тикланишига умид борлигини тан олди. Айни пайтда 10 мингдан ортиқ одам тўпланган янги гуруҳда мулоқот қилишни давом эттириш мумкин.

Шунингдек, Мадинабону, мазали рецептлар, болаларни тарбиялаш бўйича маслаҳатлар, Тошкентдаги энг яхши шопинг, гўзаллик сирлари ва мотивацион кейсларни акс этган шахсий саҳифани юритади.

Ижтимоий тармоқларда адашмаслик

Мен ҳам Мадинабоннинг обуначиларидан бириман, шунинг учун биринчи навбатда ижтимоий тармоқларда унга "Сиз такаббур аёлсиз", деган гапларга нисбатан муносабати ҳақида сўрадим. У жуда хотиржамлик билан шундай деди: "Бу ерда одамлар ташқи кўринишга қараб ҳукм чиқаришади. Агар доимо кулиб турмасангиз, демак сиз қўпол ва такаббурсиз. Сизни мутлақо танимаган одамлар ҳам   оғзига келган гапни айтиши мумкин”.

"Сизни ёқтирмайдиганлар кўпми? Улар кўплаб инфлюенсерлар учун чидаб бўлмас шароит яратишади-ку"..

“Ёқтирмайдиганлар бор, бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Мен танқидни тўғри қабул қилишга ўргандим. Ижтимоий жиҳатдан фаол бўлишга қарор қилган эканман, демак бунга ҳам тайёр бўлишим лозим”, - деди Мадинабону.

Суҳбатдошимизнинг тан олишича, йиллар давомида унинг феъл-атвори ўзгарган ва бунга албатта ижтимоий тармоқлар таъсир қилган. Илгари у жуда ҳиссиётчан бўлган. Айни пайтда эса оқилроқ, хотиржамроқ бўлган,   ҳиссиётлар ҳам камайган. Эҳтимол, кўп одамлар уни кузатиши, баъзан унинг фикри ва маслаҳатига муҳтож эканлиги бунга сабаб бўлгандир.

Мадинабонунинг турмуш ўртоғи глобал тармоқнинг мухлиси эмас, улар бу борада мутлақо бошқача. Аввалига у ижтимоий тармоқлардаги фаолликни умуман тушунмаган. Лекин, эр-хотиннинг ҳар доим шахсий макони бўлиши туфайли у хотинининг бу йўналишдаги ривожланишига тўсиқлик қилмаган.

"Бу ҳам менинг ишим эканини тушунди. Ижтимоий тармоқларда ўзимни нотўғри тутишга йўл қўймайман, унинг хафа бўлишини истамайман. Шунинг учун бизда ҳеч қандай муаммо йўқ", - деди Мадинабону.

“У беш йилдан кейин бас, тугат, десачи?”, деган саволимга Мадинабону “Беш йилдан кейин ҳам шундай бўлади”, -деди.

Қулаш ва янгитдан бошланиш

2021 йилда Fashion Terapiya   гуруҳи ўзининг беш йиллигини нишонлади. У 2016 йилда Мадинабонунинг дугоналари билан ўтказган учрашувида пайдо бўлди. Уларнинг ҳар-бири ўз бизнеси билан шуғулланиб, реклама учун майдонча керак бўлган. Даставвал, бу фақат аёллар гуруҳи сифатида   режа қилинган эди,   бироқ   маълум вақт ўтгач, мавзу кенгая бошлади.

“Ҳақиқатан ҳам гуруҳ тезкор билан шаклланган ва бу даражада кенгайиб кетишини ўйламаганман. Муваффақиятнинг сири шунда эдики, гуруҳ муайян   мавзуга қаратилмаган, исталган нарсани муҳокама қилиш мумкин эди. Кейин эса оффлайн учрашувларни ташкил қила бошладик, биргаликдаги лойиҳаларни йўлга қўйдик. Тошкентда илк бор шанба кунги нонушталарни ташкил қилдик”, - дея эслайди Мадинабону.

Қарийб 300 минг киши аъзо бўлган гуруҳ ўчириб ташланганидан кейин унинг асосчилари янада фаол ишлай бошлаган. Таъкидлаш лозимки, икки-уч кун ичида гуруҳга қарийб 10 минг киши қўшилган.

“Ўчирилган гуруҳ   ҳақида узоқ ғайғурмадик. Тезда муносабат билдириб, қарор қабул   қилиш лозим эди. Шу тарика, янги Fashion Terapiya   саҳифаси дунё юзини кўрди”, - деди Мадинабону.

Дарвоқе, кўплаб обуначилар ҳаттоки автоматик равишда янги версияга ўтганини    билшмаган. Янги саҳифнинг афзаллиги шундан иборатки, нашрлар билан ўртоқлашиш имконияти яратилган. Эски версияда бунинг иложи бўлмаган.

“Тўғри, гуруҳнинг душмани ва рабоқатчилари бор эди. Лекин унинг нима сабабдан йўқ қилинганини аниқ биламан. Шунинг учун янги тахминларни илгари суришдан фойда йўқ. Бизнинг модератор хатоликка йўл қўйган. У Facebook нинг қоидаларига зид равишда тақиқланган контентни чоп қилган”, -дея тан олди суҳбатдошимиз.

Умуман, вазиятни шарҳлар экан, Мадинабону гуруҳнинг ёпилишини тепки сифатида талқин қилади, сабаби - кейинги пайтларда гуруҳнинг барча асосчилари сал бўшашиб қолишган.

“Нима бўлганидан қатъий назар, ижтимоий тармоқни ташлай олмайман, ахир ўтган йиллар давомида кўп меҳнат қилганман, келгусидаги режаларим ҳам   бисёр”- деди у.

Мен блогер эмасман

Ҳар сафар Мадинабону блогер эмаслигини такрор ва такрор таъкидлайди. Ҳаттоки, ўнг минглаб обуначилари мавжуд бўлган турли ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларида ҳам “Мен блогер эмасман”, деб ёзилган.

“Мен блогер эмасман деган иборани   жуда яхши кўраман. Мен ўзимни ижтимой фаол аёл дея оламан. Кишилар менга маслаҳат ва тавсия билан мурожаат қилишни бошлаганларида ўзимни инфлюенсер сифатида хис қила бошладим. Одамларга ахборот етказа олишимни тушундим. Мен блогерларга ўзгача муносабатдаман. Назаримда, Ўзбекистонда бу тушунчанинг   асл моҳияти англанмайди. Бу тушунчага мос келиш учун маълум талаблар бор. Мен эса қоида ва чегараларни ёқтирмаслигим учун ўзимни блогерлар сафига қўша олмайман”, - дея таъкидлади у.

Ўзни севиш, бошқаларга мотивация бериш

“Ўзни севишга ёшлигимдан одатланганман. Мени доим муҳаббат ўраб турган. Кейинги икки йил давомида мен “ўзни севиш”ни тарғиб қиламан, чунки   кўплаб аёллар буни унутгани боис муаммоларга дуч келмоқда. Инстаграмдаги саҳифамда ҳам шу каби   тушунчалар ҳақида кўп ёзаман, аёлларни ўзини парвариш қилиш,   ўзида куч, дам олиш, мазали таом учун вақт топишга ўргатаман. Аксарият обуначиларим ўрганмоқда, менинг тавсияларга қўлоқ тутмоқда ва албатта миннатдочилик изҳор қилмоқда”, - деди Мадинабону.

Суҳбатдошимизнинг фикрича, ҳар-бир аёлнинг муаммолари жуда кўп. Лекин муаммоларнинг аксарияти бошда. Шунинг учун Мадинабонунинг маслаҳатлари психологияга, ўйлаб топилмаган воқеларга бағишланган. Улар ҳаёт ҳақида ўйлашга мажбур қилади, вазиятни реал баҳолашга одатлантиради.

“Кўпчилчик зўравонликка ва ҳурматсизликка чидаб келади. Лекин айтингчи, аёл ўзини севмаса, ким уни ҳурмат қилади ёки севади? Қачонки аёл ўзини-ўзи қабул қилса, ўзини севишни бошласагина у ўзагаради ва атрофдагилар ҳам бунга мос равишда бошқача бўлади”, -деди у

Кимга тезкор ёрдам керак бўлса, Мадинабону ва унинг дугоналари “Тумор” номли аёллар клубига таклиф қилади. Бу мақсадга интилган ва муваффақиятга эришган аёллар ҳамжамияти ҳисобланади. Клубга исталган киши кириши мумкин, анкетани тўлдириш кифоя. Асосий мақсад- қийин вазиятда қолган аёлларни жалб қилиш ва мулоқотга ундашдир. Бу ерда ижтимоий-психологик ёрдам олиш, муаммолардан узоқлашиш, мутахассис тавсияларини олиш мумкин. Клуб аъзолари томонидан ўргатувчи тренинглар, фойдали учрашувлар уюштирилади,   ўз бизнесини бошламоқчи бўлганларга кўмак берилади. Энг муҳими - ёш бўйича чегара йўқ.

“Биласизми, ҳар кимнинг муаммоси ўзига етарли. Лекин муаммолар ечиш учун инсонга берилади. Уларсиз ҳаёт зерикарли бўлади. Мен ҳам   ижобий феъл-атворга эга бўлсамда, хиссий толиқишга учрайман. Лекин кучни қайта тиклаш учун бир кун тўйиб ухлаб, мазали овқат есам бўлди”, - дея ҳикоя қилади суҳбатдошимиз.

Мадинабонунинг тан олишича, фаоллиги туфайли у доим ниманидир ўрганиб боради ва бу масалада ўзини абадий талаб деб ҳисоблайди.

Тўрт нафар фарзанднинг онаси

Мадинабону ўзини қаттиққул она деб ҳисоблайди. Лекин фарзандлари бошқача фикрда. Умуман, контентга қараганда,   қизлари билан муносабати жуда дўстона. Кичик қизи Султана эса мамлакат ижтимоий тармоқлари фойдаланувчилари орасида машҳур. У нафақат онаси билан бирга ижтимоий тармоқларда ишлайди, балким турли реклама кампанияларда фаол иштирок этади.

“Султана – бу алоҳида мавзу. У ижтимоий тармоқларда ўсган, уни аудитория яхши кўради. У йиртилган футболкада чиқиши, тарвузни қўл билан ейиши, сочини турмакламагани ҳақида кўплаб танқидлар бўлган. Лекин мен табиийлик тарфдориман. Ҳеч қачон тайёр контентни суратга олмаганман ва олмайман ҳам. Дарвоқе, кейинги пайтларда болаларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги   бўйича муносабат анча юмшаган. Чунки болалар олдингидан жуда фарқ қилади”, -деди суҳбатдошимиз.

Айтиш керакки, Исмоилованинг барча фарзандлари ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларига эга. Айни пайтда улар TikTokни ўзлаштирмоқда. Қизиғи шундаки, Ўзбекистонда TikTok фаолияти чегараланганига қарамай, болалар орасида у тобора оммалашиб бормоқда.

Мадинабону болаларини эркалатмайди, ҳар-бирининг ўз вазифаси тақсимлаб берилган.

“Фарзандларим ёшлигидан “йўқ” леган сўзни кўп эшитади. Улар исталган нарсасини олиб билмасликка одатланган. Қизларим 9 ёшидан пиширишни ўрганган, Султанани эса бунда ҳам эртароқ ўргатаман. Мен ўз юмушларимни   фарзандларимга топшираман, катта қизларим аллақачон бизнесимнинг кўмакчиларига айланган”, - деди у.

Ўзи ўзига бошлиқ

Суҳбатдошимиз маълумоти бўйича акушер-гинеколог. Лекин кунлардан бирида касбини ўзгартиришга қарор қилган. Қолаверса, минг афсуски,    тиббий муассасаларимизда ёш мутахассисларга нисбатан муносабат ўзига яраша.

“Тиббий муассасага ишга борганимда, менинг фикрим ҳеч кимни қизиқтирмаган. Бирор нарсага эришиш учун кўп бу касбнинг “акула”лари билан курашиш керак эди. Мен “ўзига ўзи бошлиқ” йўналишини танлаб, эркин жадвал асосида меҳнат қилишга қарор қилдим. Бунга осонликча келганим йўқ, кўп ўйлаганман”, - дея эслади у.

Мадинанинг жуда муҳим қирраси – бу бизнес. Масалан бир неча йил олдин у Тошкентда ателье очиб, уни   кейинчалик қиммат нархда сотишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, у Ўзбекистонда Швециянинг Oriflame косметика компанияси учун йирик жамоа   йиға олган ва унинг “олтин” директорига айланган.

“Мен мактаб давримдан математикани жуда ёқтирганман, олимпиадаларда иштирок этгангман, ҳамма вақт ҳисоб-китоб қилишни хуш кўрардим. Балким шу боисдир,   доимо бизнесга интилганман. Даставвал мижозлар билан мулоқот қилишга қийналганман. Одамлар турлича бўлади, ҳар бирининг кўнглигини топиш лозим. Вақт ўтиши билан, буни ҳам ўрганиб олдим”, - деди у.