Дори воситаларини сотиб олиш учун маблағлар тўғридан-тўғри аҳолига ажратилади. Илгари бу пуллар шифохоналарга бериларди

Дори воситаларини сотиб олиш учун маблағлар тўғридан-тўғри аҳолига ажратилади. Илгари бу пуллар шифохоналарга бериларди

Дори воситаларини сотиб олиш учун маблағлар тўғридан-тўғри аҳолига ажратилади. Batafsil.uz хабар беришича, илгари бу пуллар шифохоналарга бериларди.

Бу ҳақда Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Фарғонада сайловчилар билан учрашув чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, кейинги беш йилда ҳудудий соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш учун 5 триллион сўм ажратилади. Шу билан бирга,   соғлиқни сақлаш тизимида янги тартиб жорий этилади.

"Бизнинг халқимиз оддий ва шифокор уларга давлат ажратган ўнтадан атиги учта дорини берганида ҳам ғазабланмайди. Биз янги тартиб жорий этамиз – касалхонага эмас, беморга пул берамиз. Агар бирор киши касал бўлиб қолса, унга маълум миқдорда маблағ ажратилади ва у қаерда даволаниши, қандай дори-дармонлар сотиб олишини ўзи танлайди, ўзи истаган клиникада операцияларни амалга ошириши мумкин бўлади", - дея таъкидлади Мирзиёев.

Шунингдек, унинг қўшимча қилиб айтишича, маҳаллий тиббиётда коррупция ривожланган ва у мазкур вазиятни ўзгартиришга қарор қилган.