» » «Заковат» супер финалида Хоразм Навоий вилоятини таслим етди

«Заковат» супер финалида Хоразм Навоий вилоятини таслим етди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

12 октябрь куни Бухоро вилояти Ромитан туманидаги «Bukhara Desert Oasis» экотуризм марказида «Заковат» мусобақасининг финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Финалда Хоразм ва Навоий жамоалари куч синашишди. Якуний ҳисобга кўра Хоразм вилоятининг «Хива шаҳридаги Президент мактаби» жамоаси ғалаба қозонди!

Ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бири биттадан Chevrolet Gentra автомобили билан тақдирланиши кўзда тутилган.

«Заковат» клубини ташкил этишда бош-қош бўлган жонкуяр инсон – Абдурасул Абдуллаев, фаол иштирокчилар – Бобур Ёқубов, Жобир Аҳмедов, Хушнудбек Худойбердиев, Азиза Ибрагимова, Рустам Жабборов, Саидкамол Абдураззоқов, Зебо Шомирова, Фуркат Курбанов, Умид Валиевга бугун алоҳида раҳмат айтмоқчиман.

Азиз ўғил-қизларим, сизлардаги шижоат, илм-маърифатга интилиш ва интеллектуал салоҳиятни инобатга олиб, бундан буён «Заковат» ўйинларини ёшларимиз ўртасида оммавий маърифий ҳаракатга айлантирамиз.

Ҳаракатни молиявий қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили 50 миллиард сўм маблағ ажратсак, сизларга маъқулми?

Мен суриштирдим, шу пайтгача Сизларнинг ўз биноларингиз ҳам йўқ экан. Шунинг учун Тошкентда «Заковат»чилар учун алоҳида бино барпо этсак, нима дейсизлар? — деди Шавкат Мирзиёев.

«Заковат» брейн-ринг интеллектуал ўйинининг супер финал босқичида Навоий вилояти жамоасини мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритган хоразмлик билимдонлар билан танишишингиз мумкин:

Жуманов Беҳзод Турсунбаевич – Гурлан тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби тарих фани ўқитувчиси;

Ходжаев Феруз Қаҳрамон ўғли – «Ишонч» дўконлар тармоғи Хива филиали ходими;

Тажиев Жамоладдин Нурлаевич – тадбиркор;

Маткаримов Азамат Хурматович – Хива шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси;

Ходжаев Наврўз Азаматович – тадбиркор;

Ҳасанов Шодлик Бекпўлатович – Хоразм Маъмун академияси раиси ўринбосари.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:40
"Истиқболли авлод" марказининг хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган лойиҳасида қандай ишлар амалга оширилди. Видео
16:18
Халқаро эксперт Мариус Бирсан Жиззахда нималарни кузатди
14:33
Ўзбек журналистлари учун сукунат куни
13:47
Жиззахнинг республика ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 3,1 фоизга етди
10:27
Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:26
Фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди
10:25
Тошкентда маст ота ўғлини болға билан уриб ўлдириб қўйди
10:24
Санкт-Петербургда машинада 62 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
10:10
Айрим жарималар камайтирилмоқда
10:07
U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи Ўзбекистонда ўтказилади
20:13
Хотин-қизлар реабилитацияси марказлари – шелтерларнинг бугунги ҳолати қандай?
19:47
Қўйлиқда автобус автомобиллар устига ағдарилди
19:45
Ўзбекистон президентининг ўз белгиси ва штандарти бўлади
09:45
Запеканка ва сутли чой. Тошкент ҳайвонот боғининг зоотехниги 26та маймун учун “она” бўлган. Видео
09:33
Ўзбекистон президенти сайловларида кузатув камералари ҳар-бир шаҳар ва тумандаги фақат битта участкада ўрнатилади
09:31
Арзийдими ёки йўқми? Ўзбекистонда қуёш панеллари ва сув иситгичларини ўрнатиш қимматми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР