» » Ўзбекистонликларнинг табиий газ бўйича қарздорлиги 500 млрд сўмдан ошган

Ўзбекистонликларнинг табиий газ бўйича қарздорлиги 500 млрд сўмдан ошган

Ўзбекистон бўйлаб 1,2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг табиий газдан фойдаланганлик учун 501,6 млрд сўм миқдоридаги дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги маълум қилинди.

Бугунга келиб ўзбекистонликларнинг газдан қарзи 500 млрд сўмдан ошган. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, истеъмолчилар хонадонларида «Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими»га уланган 2 миллиондан ортиқ «ақлли ҳисоблагичлар» (АСКУЭ ҳисоблагичлари) ўрнатиб берилган.

Замонавий электрон газ ҳисоблаш ускунаси ҳали ўрнатилмаган 1,5 миллион истеъмолчилар эса сарфланган газ учун эски намунадаги газ ҳисоблагичларининг кўрсаткичлари бўйича тўлов қилишни давом эттирмоқда.

Компаниянинг маълум қилишича, айрим истеъмолчилар етказиб берилган табиий газ учун тўловларни вақтида амалга оширмаяпти. Натижада эса, истеъмолчилар томонидан катта қарздорлик юзага келмоқда ва қарзга нисбатан вақтида тўлов қилинмаганлиги сабабли пеня ҳисобланмоқда.

Бугунги кунга келиб 1,2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг табиий газ учун 501,6 миллиард сўм миқдордаги дебиторлик қарздорлиги мавжуд.

«Тез орада бутун мамлакатимиз бўйлаб „ақлли ҳисоблагичларни“ ўрнатиш ишлари якунланади. Янги ҳисобдонлар ишга тушгач истеъмолчига барибир қарздорлигини қоплашга тўғри келади. Бундан ташқари, асосий қарздорликни бартараф этиш билан бирга унга нисбатан ҳисобланган пеняни ҳам тўлаш талаб қилинади. Акс ҳолда истемолчи газ таъминоти тизимидан автоматик равишда узиб қўйилади», — дейилади хабарда.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:38
Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди
14:40
«Тонировка» бўйича эслатма берилди
14:38
Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди
14:37
Олтита хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
14:35
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
12:53
АҚШ Хитойдаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Сабаб ва муносабатлар
11:18
Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
11:10
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида бир йилда 37 поғона юқорилади
11:06
Қирғизистонда фермерлар 3 йилга ер солиғидан озод қилинди
10:59
Британияда водород ёнилғисида ҳаракатланадиган самолёт ишлаб чиқарилди
11:23
Фориш туманида ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилмоқда
11:20
Арнасой туман 4-сектор худудида енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ўрнатилди
11:16
Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
11:12
Олий маълумот олмаганлар ҳам ҳоким ёрдамчиси бўлиши мумкин
11:10
Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди (фото)
11:09
Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР