» » Навоийда шифокорга таҳдид қилган шахсга нисбатан маъмурий иш очилди

Навоийда шифокорга таҳдид қилган шахсга нисбатан маъмурий иш очилди

Бир неча кунлар олдин ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида фуқаронинг шифокорга таҳдид қилгани тасвирланган видео тарқалган эди.

Бош прокуратура Матбуот хизматининг QALAMPIR.UZ сайтига маълум қилишича, 2019 йил январь ойларида Навбаҳор тумани Арабхона маҳалласида яшовчи И.Э. ўзининг вояга етмаган фарзандини соғлиги ёмонлашиб даволатиш мақсадида Навбаҳор тумани Тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига олиб келган.

У фарзандини соғлиги яхши эмаслиги тўғрисида қабул бўлими навбатчи врачи А.Э.га мурожаат қилганида навбатчи врач А.Э. болалар шифокори эмаслигини, педиатр шифокори бошқа беморни кўраётганлигини унга телефон қилиб дархол чақирганлигини ва педиатр шифокор келгандан сўнг у келиб уни фарзандини кўришини маълум қилган. 

Шу пайт фуқаро И.Э. навбатчи шифокор А.Э.га таҳдид қилиб, “бу ер сенга тиббиёт институти эмас, жавобгарликни ҳис қиласанми, бор топиб кел, операция дейсан, текширяпти дейсан, сен ҳали ўйнашяпсанми, мол дўхтири” деган сўзлар билан шифокорга ҳақоратомуз сўзларни гапирган. (Мазкур ҳолат тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан ведиотасвирга олинган).  

Шифокор А.Э. ушбу ҳолат юзасидан аввал мурожаат этмаганлиги сабабли унинг аризаси Навбаҳор тумани ИИБ томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни қайддан ўтказилган. Навбаҳор туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, 9 июнь куни фуқаро И.Э.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан маъмурий жавобгарликка доир иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун Навбаҳор туман маъмурий судига юборилди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
09:37
Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди
09:36
Довонда қор. ФВВ ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирди
09:35
Расман! Талабаларга тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди
17:49
«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири жонли эфир пайтида гўшт нархидан шикоят қилган аёлдан ўзини олиб қочди (видео)
17:12
Солиқчилар рус тилида ўқитиладиган синфга ўзбек тилидаги бадиий китобларни совға қилишди
10:59
Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР