» » ЖИЗЗАХ ВА ЮҚОРИ СУРХОНДАРЁ ЭТНОЛОГИЯСИ ҲАҚИДА АЙРИМ ФИКРЛАР қисқача аналогик таҳлил

ЖИЗЗАХ ВА ЮҚОРИ СУРХОНДАРЁ ЭТНОЛОГИЯСИ ҲАҚИДА АЙРИМ ФИКРЛАР қисқача аналогик таҳлил

Мен шу йил август ойи Жиззахда сафарда бўлдим.

Мониторинг гуруҳи аъзоси сифатида бутун Жиззах вилоятини айланиб чиқишга тўғри келди ва ўз-ўзидан бу сафарлар давомида аҳолининг турмуш тарзи, маданияти, этнографияси ва тили(шевалари) билан яқинроқ танишишга имконият туғилди.

Авваллари ҳам Жиззах аҳолиси ва Сурхондарё аҳолиси этник жиҳатдан бир-бирига яқинлигини билар эдим. Аммо бу сафар янада кўпроқ маълумотларга эга бўлдим. Кўп жиҳатларга аниқлик киритдим ва шундай хулосаларга келдим.

Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Жиззах, Фориш туманлари ва то Самарқанд вилоятининг Булунғур туманигача бўлган ҳудудда яшовчи аҳоли билан Эски Денов беклиги ҳудудида яшаб келаётган аҳолининг этник хусусиятлари ва тили айнан бир хил.

Тўғри, шимолий Покистон ва Афғонистон, жанубий Тожикистон, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Наманган вилоятлари ва шунингдек Тожикистоннинг Хўжанд вилоятларида яшовчи қипчоқ ўзбекларининг ҳаммаси атропологик, этник жиҳатлари ва тилига кўра жуда яқин. Аммо Жиззах ва Юқори Сурхондарё аҳолиси ўртасида бошқа ўхшашликлар ҳам бор.

Ўхшашликлар:

1.Жиззах ва Юқори Сурхондарё(Денов, Сариосиё, Узун, Шўрчи,Олтинсой) қипчоқ аҳолисининг барча уруғлари деярли бир хил номланади.(Юз, қирқ, минг, қарға, болта, қоропчи, ўймовут, оқ сийроқ, қора сийроқ, қозоёқли, қозоқ, кўса, найман, боғонали, дўрман, сарой, кенагас ва ҳк. Уларнинг кўпчилигини юзлар ташкил қилади.
2. Жиззах ва Юқори Сурхондарё(Денов, Сариосиё, Узун, Шўрчи,Олтинсой)нинг турк ва барлос уруғлари ҳам айнан бир хил атропологик, этник ўхшашликларга эга. Тили қарлуқ лаҳжасида. Фақат қарлуқ, жоби, карсаган ва потос уруғларини Жиззахда учратмадим(балки бордир).
3. Ҳар иккила ҳудуд эшонлари, уларнинг диний қарашлари, пир-муридлик тизими айнан бир хил. Диний тафаккурида ҳам айнан ўхшаш ислом синкретизми алоҳида кўзга ташланади. Зиёрат жойлари, улар билан боғлиқ афсоналар, аскетизм, қабрларга сиғиниш, авлиёлардан мадад сўраш, пирларни илоҳийлаштириш борасида ҳам ўхшашликлар бор.
4. Аксиология бир хил. Урф одатлар, маросимлар, ривоятлар, мақоллар жуда ўхшаш.

Фарқлар:

1. Жиззахда ҳамма уруғлар ўз номи билан аталади ва кўпроқ топонимларни номлашда этнонимлардан фойдаланилган. Айниқса Бахмал ва Зомин ҳудудларида қишлоқлар уруғ номи билан аталади.

2. Юқори Сурхондарёда уруғлар жузификация қилинган. Дейнов беги жуз уруғидан тайинланганда ҳамма уруғлар унга нисбат бериб жуз(юз) атала бошлаган. Шунинг учун бу ҳудудда кенагас, барлос, дўрман, ўймовут, қозиоёқли, қоропчи, қарлуқ каби йирик уруғлар ҳам ўзларини жуз уруғига қўшади. Жумладан турклар ҳам. Жойларнинг номланишида уруғ номларидан кам фойдаланилган.

3. Таомларда, уларнинг номланишида катта фарқ бор.

Бу ёзаётганларим ҳали ҳаммаси эмас.

Аммо кимдир бу борада илмий иш қиламан деса маслаҳатларимни аямаган бўлар эдим.

Илмий муаммо: Бу икки ўхшаш халқ қандай қилиб икки ҳудудга бориб қолган? Улар бир жойда шаклланиб икки томонга тарқалганми ёки бири ўз элидан ажралиб кетганми?

Анвар Буранов

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:38
Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди
14:40
«Тонировка» бўйича эслатма берилди
14:38
Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди
14:37
Олтита хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
14:35
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
12:53
АҚШ Хитойдаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Сабаб ва муносабатлар
11:18
Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
11:10
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида бир йилда 37 поғона юқорилади
11:06
Қирғизистонда фермерлар 3 йилга ер солиғидан озод қилинди
10:59
Британияда водород ёнилғисида ҳаракатланадиган самолёт ишлаб чиқарилди
11:23
Фориш туманида ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилмоқда
11:20
Арнасой туман 4-сектор худудида енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ўрнатилди
11:16
Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
11:12
Олий маълумот олмаганлар ҳам ҳоким ёрдамчиси бўлиши мумкин
11:10
Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди (фото)
11:09
Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР