1-ўрин — Самарқанд давлат тиббиёт институти 2-сон Оториноларингология кафедраси мудири, Тиббиёт фанлари доктори, доцент, Насриддинова Маҳзуна Тахсиновна;

2-ўрин — Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими бошлиғи, подполковник Шаропова Дилфуза Қудратовна;

3-ўрин — Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, «Мевазор-Саодат» ишлаб чиқариш кооперативи бошлиғи Низомова Саодат Кенжаевна.

Иккинчи ва учинчи ўринни қўлга киритган аёлларга 10 млн, биринчи ўрин соҳибасига эса 20 млн сўмлик банк ваучери топширилди.

Сенатнинг қайд этишича, «Йил аёли» кўрик-танлови мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшаётган, турли соҳаларда меҳнат қилаётган, «оилада ва фарзанд тарбиясида ўрнак бўлаётган»,жамият ҳаётида фаол иштирок этувчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.

Мазкур танлов мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот, муассасаларда ишловчи аёллар, шунингдек, уй бекалари иштирок этишлари мумкин.

Бундан ташқари, «Гендер тенглик фаоли» ғолиблари ҳам аниқланди.

«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган» — Адлия ҳамда Ички ишлар вазирликлари

«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол давлат органи» — Мудофаа вазирлиги

«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳокимлик» -Самарқанд вилояти ҳокимлиги

«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ташкилот» — Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати

«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ» — «Тўмарис» аёллар ва ёшлар маркази

«Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик субъекти» — «Shovot tekstil"МЧЖ

«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши радио дастур» — Қорақалпоғистон телерадиоканали бош муҳаррири Гулназ Нурбекова

«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган интернетдаги энг яхши веб-сайт» — «Ўзсаноатқурилишбанки» сайти

«Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган интернетдаги энг яхши ахборот портал» — Human.uz ахборот портали журналисти Наргиза Юнусова