Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Николай Ширшов вафот этди

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Николай Ширшов вафот этди

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Николай Ширшов оламдан ўтди, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати. У 47 ёшда эди, бунга нима сабаб бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.

У терма жамоадаги фаолияти давомида 63 та ўйин ўтказиб, 13 та гол киритган.

Николай Ширшов 1974 йилнинг 22 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзининг фаолиятини 1991 йилда «Свердловец» клубида (Тошкент вилояти) бошлаган. Кейинги 8 мавсумни Ўзбекистон чемпионатида ўтказган ва асосан «Пахтакор» сафида тўп суриб, 159 ўйинда 16 та гол киритган.

Фото: Kun.uz.

У 1996−2005 йиллар мобайнида Ўзбекистон миллий термаси жамоа сафида ўйин ўтказган. Ширшов 1996 йилнинг 19 ноябрь куни БААга қарши ўртоқлик учрашувида (4:2) дебют қилган эди.