Фирибгарлар ўзбекистонликларни алдашнинг янги усулини топишган. Улар гўёки божхона мусодара қилган молларни арзон нархда таклиф этишмоқда

Фирибгарлар ўзбекистонликларни алдашнинг янги усулини топишган. Улар гўёки божхона мусодара қилган молларни арзон нархда таклиф этишмоқда

Ўзбекистон, Тошкент – Sangzor.uz. Фирибгарлар ўзбекистонликларни алдашнинг янги усулини топишган. Улар гўёки божхона мусодара қилган   молларни арзон нархда таклиф этишмоқда.  

Одамларнинг текинга ўч эканлигига асосланган фирибгарликнинг янги усули ҳақида таниқли блогер ва рақамли хавфсизлик бўйича мутахассис Шухрат Қурбонов (Kurbanoff.net) айтиб берган.

Унинг сўзларига кўра, Телеграмда маълум бир гуруҳ пайдо бўлиб, улар гўёки божхона мусодара қилган товарларни арзон нархларда таклиф этишмоқда. Масалан, iPhone 13 pro max саккиз миллион сўм, PlayStation 5 - уч миллион сўмга сотилади. Эҳтимол, шу учун бу каби товарларга талабгорлар кўпдир.

Энг қизиғи шундаки, бу гуруҳ ташкилотчилари олдиндан тўловни сўрашмайди, шунинг учун дастлаб фирибгарлик эмас, деб айтишади. Фақат курьернинг транспорт харажатларини қоплаши учун 10 минг сўм тўлаш керак.

“Мана шунда сиз қалбаки сайтга тушиб қоласиз. Табиийки, бу сайтнинг   Clickга мутлақо алоқаси йўқ. Шахсий маълумотларингизни киритишингиз биланоқ, нима бўлишини ўзингиз биласиз. Нафақат 10 минг сўм, балки картадаги ҳамма пулингиздан маҳрум бўласиз. Бир нарсани такрор ва такрор айтаман – бепул пишлоқ фақат қопқонда бўлади”, - дея таъкидлади Шухрат Қурбонов.