Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди

Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди

Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси муфтий Нуриддин Холиқназаровнинг таъкидлашича, 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни бир маротаба, 10 февралдан кунига икки марта, Рамазон ойи давомида эса кунига уч марта парвозлар амалга оширилади.

Ҳаж зиёратини амалга ошириш нархи 17 миллион сўмдан кўпроқ. Ушбу нарх логистика харажатларининг ортиши ва Саудия Арабистонида белгиланган карантин тадбирларига риоя қилиш зарурати билан боғлиқ.

Ҳажга борадиган ўзбекистонликлар AstraZeneca, Moderna, Pfizer ёки Johnson & Johnson тўлиқ эмланиб, тегишли сертификатга эга бўлиши керак. Агар зиёратчилар “Спутник V” ёки ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистон - Хитой вакцинаси билан эмланган бўлса, улар юқорида қайд этилган препаратлардан бири билан қайта эмланиши керак бўлади.

Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчиларда 30 та тиббий ниқоб бўлиши лозим. Ниқобларни ҳар тўрт соатда алмаштириш керак бўлади. Саудия Арабистонида ниқоб тақиш қоидаларига риоя қилмаслик учун 300 доллар миқдорида жарима белгиланган. Уйга қайтишдан олдин, фуқаролар ўз ҳисобидан ПЗР таҳлилдан ўтказилади.