Пенсия ҳисоблашнинг максимал миқдори оширилади

Пенсия ҳисоблашнинг максимал миқдори оширилади

Жорий йил охирига қадар пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдорини пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача ошириш режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда 2022 йилги давлат дастурида сўз боради. Молия вазирлиги 2022 йил сентябргача ушбу қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак.

Шунингдек, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун ўртача иш ҳақининг максимал миқдорини 12 баробаридан келиб чиққан ҳолда «Пенсия» дастурига тегишли ўзгартиришлар ҳам киритилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасидаги мажлисда пенсия таъминоти ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар киритилиши ҳақида хабар берганди.