Буюк зотларга эҳтиром

Буюк зотларга эҳтиром

Жиззах вилояти юридик техникумида буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби А.Навоий таваллудининг 581 йиллиги, шеърият ва салтанат тождори З.М.Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишланган "Аждодлар - маънавиятимизнинг қуёши” мавзусида адабий-бадиий тадбир  бўлиб ўтди.

Тадбирда Бош Прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси катта инспектори Ҳ.Ҳазратқулов, Ҳ.Мусурмонқулов, Ғ.Маматқулов , Ф.Тошбоевлар иштирок этишди.

Тадбир давомида техникум ўқувчилари томонидан Навоий ва Бобурнинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар берилди. Ғазаллар ва рубоийларидан намуналар айтилди, бебаҳо ғазалларига қўшиқ ва  рақслар ижро этилди.

Шунингдек, дастур давомида ўқувчилар ижросида "Навоий ва Гули" монологи, Пиримқул Қодировнинг "Юлдузли тунлар" асаридан З.М.Бобурнинг Аградаги вафот этиш жараёни саҳна кўриниши тарзида намойиш этилди.