Podcast: Оилавий зўравонликка йўл йўқ

Podcast: Оилавий зўравонликка йўл йўқ

Вилоятда зўрлик ишлатиш, турли тайзиқлардан жабрланган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ана шу асосда ишлар ташкил этилмоқда. Бу борадаги ишларни амалга оширишда, айниқса, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан, оилавий муаммолар ва турмушида зўравонликка дуч келган хотин-қизларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва уларга мотивация бериш, касб-ҳунарга йўналтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, аниқ ва амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекчилик: оиладаги зўравонлик, ноҳақлик ва назорат лойиҳаси доирасидаги подкастимизнинг ушбу сонида оилавий зўравонликка қарши курашиш борасида суҳбатлашамиз.