» » Янги марказ биноларида қурилиш қизғин

Янги марказ биноларида қурилиш қизғин

Қисқа вақт оралиғида Давлат хизматлари марказлари томонидан  аҳолига кўрсатилаётган хизматлари сони 120 га етди, хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилаётган фуқаролар сони эса 50 баробарга ошди. Бунда, кўрсатиладиган давлат хизматлари кўрсаткичи қўшимча давлат хизматлари жорий этилиши муносабати билан яна икки баробар ортиши кутилмоқда.

Айни кунда Тошкент вилоятида 22 та туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари фаолият юритиб келмоқда. Албатта, марказлар орқали тезкор,  қулай ва сифатли давлат хизматлари кўрсатиш, марказ биноларининг замонавий, инновацион ғоялар асосида энг сўнгги техника жиҳозлари билан таъминланганлиги ҳамда  барча қулайликларга эга бўлишига боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар)лардаги Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан, жойларда Халқ қабулхоналари ҳузурида Давлат хизматлари марказлари биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш белгилаб қўйилган.

Бугунги кунгача вилоятда 4 та марказ биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, фойдаланишга топширилди. Йил якунигача ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида яна 10 га яқин марказ биноси аҳоли ихтиёрига топширилади. Ҳозирда янги биноларни қуришда туман ва шаҳарлардаги маҳаллий тадбиркор-инвесторлар билан ўзаро келишувга эришилиб, қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Куни кеча Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш. Ражабов ва бошқарма мутахассислари  Оққўрғон, Бўка ва Бекобод шаҳарларида бўлиб, қурилиш ишлари юзасидан пудратчи ташкилот ва мутассадилар билан суҳбатлашди. Қурилиш-таъмирлаш жараёнлари билан яқиндан танишди. Марказ биноларида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини сифатли, ўз вақтида якунлаб, фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

 

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:38
Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди
14:40
«Тонировка» бўйича эслатма берилди
14:38
Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди
14:37
Олтита хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
14:35
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
12:53
АҚШ Хитойдаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Сабаб ва муносабатлар
11:18
Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
11:10
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида бир йилда 37 поғона юқорилади
11:06
Қирғизистонда фермерлар 3 йилга ер солиғидан озод қилинди
10:59
Британияда водород ёнилғисида ҳаракатланадиган самолёт ишлаб чиқарилди
11:23
Фориш туманида ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилмоқда
11:20
Арнасой туман 4-сектор худудида енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ўрнатилди
11:16
Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
11:12
Олий маълумот олмаганлар ҳам ҳоким ёрдамчиси бўлиши мумкин
11:10
Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди (фото)
11:09
Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР