Ўзбекистон фуқароларининг Тожикистонда бўлиш тартиби ўзгарди

Ўзбекистон фуқароларининг Тожикистонда бўлиш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонликларнинг Тожикистонда бўлиш тартиби ўзгарган. Бу 28 март куни Тожикистон парламентининг қуйи палатаси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон билан ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомада назарда тутилган. Бу ҳақда “Мир24” телеканали хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, ўзбекистонликлар бундан кейин давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 10 кунгача рўйхатдан ўтмасдан Тожикистонда қолишлари мумкин бўлади.

Илгари, фуқаролар чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида ваколатли идораларда рўйхатдан ўтишлари лозим эди.