» » Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Мирзачўл туманидаги “Ўзбекистон” ва “Мустақиллик” маҳаллалари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

 Мирзачўл тумани ҳокимлиги, ҳудуддаги ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари, секторлар масъуллари иштирокида уюштирилган сайёр қабул аввалида бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Омма билан мулоқот давомида мамлакатимизда аҳоли турмуш маданиятини юксалтириш, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида тўхталди.

Чунончи, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ”, “Илғор ҳудуд” дастурларининг вилоятдаги ижроси, секторларда қилинаётган ишлар ҳамда Мирзачўл туманида яратилаётган янги иш ўринлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шундан сўнг фуқаролар мурожаатлари тингланди. Бу жараёнда аҳолини ичимлик суви, электр ва табиий газ таъминоти, йўллар сифати билан боғлиқ муаммолар қийнаб келаётганлиги аён бўлди.

 Шунингдек, ишга жойлашиш, нореал қарздорликни бартараф этиш, ногиронлик аравачаси, моддий ёрдам, даволаниш учун йўлланма олиш, ер участкаси, турар жой ҳамда ишбилармонлик учун кредит ажратиш, ун таъминотини яхшилашга оид талаб ва таклифлар билдирилди. Тадбирда кўтарилган ҳар бир масала бўйича масъуллар бириктирилиб, муаммоларни ҳал этиш муддатлари белгилаб олинди. Республика миқёсидаги идоралар аралашуви талаб этиладиган ва йирик ҳажмли ишлар йўл хариталарига киритилиши маълум қилинди.

Сайёр қабул якунида “Ҳар бир оила тадбиркор” лойиҳаси асосида Мирзачўл туманидаги молия муассасалари вакиллари томонидан шу ҳудудда яшовчи 5 нафар фуқарога кредит ажратилганлигини тасдиқловчи сертификат топширилди. Ушбу маблағлар чорвачилик, тикувчилик ва қандолатчиликни ривожлантиришга йўналтирилади.

 Шу куни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Мирзачўл тумани марказида яшовчи Рўзибой Суяровга ногиронлик аравачаси топширди. Бу каби сайёр қабуллар вилоятнинг барча ҳудудларида аниқ режа асосида ўтказилмоқда.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:34
Жиззах шаҳар 8-мактаб ўқувчилари шаҳар ДХМга саёҳат қилдилар
14:28
Жиззах шаҳар электр таъминоти корхонаси куз-қиш мавсумига қандай тайёрланмоқда? (Видео)
14:21
2021 йилда республика бюджети ниманинг ҳисобига шакллантирилади?
14:20
Неймар тез орада майдонга қайтади, бироқ бош мураббий ундан хафа
14:19
Президентлик пойгаси: финиш чизиғига оз қолди, рақиблар бир-бирини аямаяпти
14:17
Аҳмедовлар оиласи оғир жудоликка учради
13:37
Замонавий ҳисоблагичларни қўллаш бўйича йўриқнома
20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР