Россия фуқароси Москвадан Тошкентга учаётган самолётда тўполон қилган

Россия фуқароси Москвадан Тошкентга учаётган самолётда тўполон қилган

Россия фуқароси Москвадан  Тошкентга учаётган самолётда тўполон қилган.

ИИВ маълумотларига  кўра, ҳодиса 17 апрель куни юз берган. Маст ҳолда бўлган эркак самолётда тўполон  кўтарган. У экипаж аъзоларини ҳақорат қилган,  йўловчилар  тинчлигини бузган  ва шу орқали  хавфли вазиятни келтириб   чиқарган. 

Хориж  фуқаросига  нисбатан Маъмурий жавобгарлик  тўғрисидаги  кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича  жамоат тартибини  бузганлиги учун баённома тузилган.

Россия фуқароси жаримага тортилган.  ИИВ жарима миқдорини  маълум  қилмаган. Мазкур модда бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг  уч бараваридан беш  бараваригача жарима  ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.