Аккаунт очиш


» » Ўзбекистонда яна бир альфонс ушланган. У гўёки бемор ўғлини даволаш учун қизнинг 8.5 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини олган

Ўзбекистонда яна бир альфонс ушланган. У гўёки бемор ўғлини даволаш учун қизнинг 8.5 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини олган

25 апр 2022, 16:15
Жамият
283
0
Ўзбекистонда яна бир альфонс ушланган. У гўёки бемор ўғлини даволаш учун қизнинг 8.5 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини олган

Ўзбекистонда яна бир альфонс ушланган. У гўёки бемор ўғлини даволаш учун қизнинг 8.5 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини қўлга киритган.   

“Жорий йилнинг март ойида Хоразм вилояти Хонқа туманида яшовчи илгари судланган 27 ёшли фуқаро Урганч туманида истиқомат қиладиган 27 ёшли қиз билан Телеграм орқали танишган. Осон   пул топиш илинжида у   ўзини ажрашган деб кўрсатиб, бемор боласини давлашга пул кераклигини билдирган”, - дея маълум қилмоқда ИИВ.

Қизнинг ишончидан суистеъмол қилиб, фирибгар унинг 8.5 миллион сўмлик 17 граммли тилла тақинчоғини қўлга киритган. Эркак бу тақинчоқни гаровга бериб, ўғлини даволаш учун пул олишини айтган.

Кейинчалик аниқланишича, фуқаро тилла буюмни 4 миллион сўмга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) моддаси "а" бандининг учинчи қисми бўйича жиноят иши очилган.

Жиноят иши доирасида терговчилар жиноятчининг шахсини текшириб, унинг оиласи, икки ўғли борлигини ва уларнинг ҳеч бирида жиддий касаллик йўқлигини аниқлашган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ушбу модда бўйича БҲМнинг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки   беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган.

скачать dle 12.0

Ўхшаш янгиликлар:

Фикр-мулоҳазалар
Қолдириладиган изоҳнинг минимал миқдори - 50 та белгидан кам бўлмаслиги керак. Фикрлар модерациядан ўтади
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив