АҚШ виза беришда ижтимоий тармоқларимизни текширади(ми?)

АҚШ виза беришда ижтимоий тармоқларимизни текширади(ми?)

Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дениэл Розенблюм «Xabar.uz»га берган интервюсида АҚШга виза бериш жараёнида даъвогарнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини текширади, деган миш-мишларга изоҳ берган эди.

«АҚШ Давлат департаменти иммиграцион визага даъвогарларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари, хавфсизликни текшириш жараёнининг бир қисми сифатида, шунингдек, ноиммигрант тоифалар (талаба, турист, алмашув дастури) учун баъзи визага мурожаат этувчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари тўғрисидаги маълумотларни тўплайди», — деган элчи.

Аввалроқ 2023 йилги «Green Card» жавоблари 8 май кунидан бошлаб эълон қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

Элчи билан тўлиқ интервьюни қуйида кўришингиз мумкин: