Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг қўлёзмалари электрон шаклда Ўзбекистонга олиб келинди

Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг қўлёзмалари электрон шаклда Ўзбекистонга олиб келинди

Қуддус шаҳридаги Ал-Ақсо масжиди кутубхонасида сақланаётган Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг нодир қўлёзмалари электрон нусхалари ҳамда кутубхонадаги қўлёзмалар каталоги Ўзбекистонга олиб келинди. 

Шунингдек, Исроил давлат архиви сақловидаги Бухоро яҳудийлари уюшмасига тегишли ҳужжатлар тўплами (1940−1960 й.) ҳамда Ўзбекистоннинг илк мустақиллик байрами муносабати билан юборилган табрикнома ва табрик учун билдирилган ташаккурнома хатлар тўплами (1992 й.) нусхалари ҳам Ўзбекистонга келтирилган.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Миллий архиви томонидан ўрнатилган тартибда давлат сақловига қабул қилиб олинган. 

скачать dle 12.0


Flag Counter