Сигарета қутиларидаги ёқимсиз суратларнинг нафи борми?

Сигарета қутиларидаги ёқимсиз суратларнинг нафи борми?

Олимлар Сан-Диего (АҚШ)да яшовчи, кунига беш донадан кўпроқ сигарета чекувчи 357 нафар киши иштирокида тадқиқот ўтказишди.

Тадқиқот қатнашчилари бир йил давомида фақат махсус дўкондан сигарета сотиб олишди.

Махсус дўконда турфа хил, бироқ уч хил дизайнда қадоқланган сигареталар сотилди: суратли (саратон ва бошқа хасталикларнинг асоратлари тасвирланган), ёзувсиз (фақат сигаретанинг номи ёзилган) ҳамда стандарт дўкон сигареталари.

Бир йиллик тадқиқотдан сўнг маълум бўлишича, кашандалар жамоат жойларида ёқимсиз суратли сигареталарни чўнтакларидан чиқаришни камайтиришган — 38 фоиз камроқ. Шу холос. Ёқимсиз суратлар чекишни ташлашга ҳеч қандай туртки бермаган.

Бироқ олимлар шу натижадан ҳам қаноатланишди. Уларнинг фикрича, жамоат жойларида чекишнинг камайиши янги чекувчилар пайдо бўлиши эҳтимолини билвосита пасайтириши мумкин.