Тошкентда икки болали ёш аёл бозорда тиланчилик қилиб, новвойхонада яшашга мажбур бўлган. Уни шаръий эри ташлаб кетган экан

Тошкентда икки болали ёш аёл бозорда тиланчилик қилиб, новвойхонада яшашга мажбур бўлган. Уни шаръий эри ташлаб кетган экан

Тошкентда икки болали ёш аёл бозорда тиланчилик қилиб, новвойхонада яшашга мажбур бўлган. Маълум бўлишича, уни шаръий эри ташлаб кетган экан.   

Эслатиб ўтамизки,   кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда унинг муаллифи одамлардан бефарқ бўлмасликка ва Юнусобод туманидаги бозорлардан бирида тиланчилик қилаётган икки нафар кичик боласи бўлган аёлга ёрдам беришга чақирган.

Тошкент вилояти Қибрай туманида туғилган 36 ёшли Зилоланинг айтишича, шаръий эри уни икки ёш боласи билан ташлаб кетган. Касби ва иши йўқлиги сабабли, аёл тиланчилик қилишга мажбур бўлган.   2 ва 6 ёшли қизлари бўлган аёл   Бектемир туманида жойлашган новвойхоналардан бирида вақтинча бошпана топган.

Зилоланинг сўзларига кўра, у қаерга мурожаат қилишни билмаган ва тушкунликка берилган, қийин вазият туфайли унинг мутлақо кучи қолмаган. Шунингдек, аёл паспортини ҳам йўқотган экан.

Вояга етмаган болалари бўлган она дуч келган ижтимоий ва маиший муаммоларини билиб, ИИББ ходимлари иш билан таъминлаш ва вақтинча рўйхатдан ўтишда унга амалий ёрдам кўрсатишган. Шунингдек, Зилоланинг паспортини тиклашда ёрдам бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари Қибрай туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига мурожаат қилишган.

Бундан ташқари, болали онанинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида туман ҳокимлигига тегишли хат юборилган.