Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ хизмат ишга тушди

Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ хизмат ишга тушди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 317-сон қарори асосида my.gov.uz порталида «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш бўйича экспертларни аккредитация қилиш» хизмати ишга туширилди.

Эндиликда болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳаси экспертлари аккредитациядан ўтиш учун электрон ариза бериш имкониятига эга бўлдилар.

Талабгорлар олий маълумотга, педагогика, ёшга оид психология ва физиология, болалар психиатрияси соҳаларида билимларга (диплом ёки сертификатга) эга бўлиши керак.

Хизматдан фойдаланишда тўлов ундирилмайди.

Экспертларни аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан амалга оширилади.

Аккредитациядан муваффақиятли ўтган экспертларга гувоҳнома берилади.

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати – 5 йил.

Эслатиб ўтамиз, «Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан уларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра, ҳар бир ахборот тарқатувчи фуқаро ҳушёрликка амал қилган ҳолда ўзлари ёки бу соҳадаги экспертларнинг хулосасига кўра тарқатилаётган ахборотга ёш тоифасини қўйишлари керак бўлади.