Тошкентда Telegram орқали молиявий пирамида ташкил қилган аёл ушланди

Тошкентда Telegram орқали молиявий пирамида ташкил қилган аёл ушланди

Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари яна бир молиявий пирамидани фош этди. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, молиявий пирамида асосчиси Telegram’да гуруҳ ва канал яратган. Унда дастлаб 125 киши бўлган. Улар беш киши иборат қисмларга бўлинган. Қоидаларга кўра, иштирокчи 1 миллион сўм ўтказади, бир ҳафта ўтиб эса 1,7 миллион сўм қилиб қайтариб олади.

«Ҳамма ўз навбатида пул олди. Кейин одамлар қариндошларини гуруҳга қўшишни бошлади ва иштирокчилар сони кўпайди. Шундан сўнг тузилма бузилди», — деган пирамидани ташкил қилган аёл.

Унинг реклама билан шуғулланадиган иккита ёрдамчиси бўлган ва улар одамларга шартларни тушунтирган.

Аёл бир ҳафта ичида муайян маблағни 70 фоиз ошириб беришга ваъда берган. Лекин пулларни ўзлаштириб олган. Бу бўйича 60 дан ортиқ киши ИИБга мурожаат қилган.

«Қоидага кўра, пулнинг бир қисми депозит омонатга юборилган. Яна бир қисми админларга жўнатилган. Шунда ҳам ўзимга қанчадир миқдорда пул қоларди», — дейди у.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси 2-қисми (пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ноқонуний жалб этиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0


Flag Counter