Ўзбекистонда ўлим жазоси нега тақиқланган?

Жамият / Суд-ҳуқуқ 26-июн, 08:299 Admin 552 0

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи бўлибқонун билан муҳофаза қилинадиИнсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.

Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади. (24-модда)

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, 24-модда шундай талқин қилиши кўзда тутилмоқда.

Бизда ўлим жазоси тайинланадиган жиноятлар сони босқичма-босқич камайтирилиб, бу жазо тўлиқ бекор қилинган. Шунга қарамасдан, айрим фуқаролар томонидан ўлим жазосини тиклаш, уни жиноят қонунчилигига қайта киритиш ҳақида таклифлар ҳам илгари сурилмоқда. Ваҳоланки, демократик ва инсонпарвар ғояларни олий қадрият даражасига кўтарган дунёдаги аксарият давлатларда ўлим жазоси бекор қилинган. Чунки яшаш ҳуқуқи – ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи бўлиб, унга бу ҳуқуқни давлат эмас, Яратганнинг ўзи ато этган.

1994 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Жиноят кодексида 33 та модда бўйича ўлим жазосини тайинлаши мумкин эди. Кейинчалик жиноий жазоларни либраллаштириш натижасида 2008 йилгача қонунчиликка мувофиқ икки турдаги жиноят, яъни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятларини содир этганлик учун ўлим жазоси назарда тутилган эди, 2008 йил 1 январдан барча жиноятлар учун бекор қилинди.

Киритилаётган ўзгартириш нафақат ўлим жазосини бекор қилиш, балки қатъий равишда Ўзбекистон ўлим жазоси тақиқланишини эълон қилмоқда.

Мазкур норма яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи сифатида тан олинишга асос бўлиб, мамлакатмизда ўлим жазосини белгилаш ва тайинлашни тақиқлайди. Шу тариқа давлатимиз бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканлигини бутун дунёга яққол намоён қилади.

Ўлим жазосини таъқилашни Конституциядан ўрин олиши буни янада мустаҳкамлайди. Бундай ўзгариш бизни кузатиб турган ва Ўзбекистонга хайрихоҳ бўлган давлатлар олдидаги нуфузимиз яна бир поғона ошиши, қонунчилигимизга бўлган ҳурмати янада юксалишига хизмат қилади.

БМТнинг 1966 йил 16 декабрдаги Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро пактнинг 6-моддасига биноан «Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқидир. Бу ҳуқуқ қонун билан муҳофаза қилинади. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ҳаётдан маҳрум этилиши мумкин эмас». Ўлим жазосини таъқиқлаш мазкур Пактга 1989 йил 15 декабрдаги иккинчи қўшимча протокол талабларидан келиб чиқади.

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи бўлиб, қонун билан муҳофаза қилиниши бир қатор давлатларда конституцявий даражада мустаҳкамланган. Ўлим жазоси Португалияда 1867 йилдан, Буюк Британияда 1969 йилдан, Францияда 1981 йилдан, ГДРда 1987 йилдан, Испанияда 1975 йилдан буён қўлланилмайди.

Бугунги кунда 106 давлатда (Италия, Норвегия, Швенция, Польша ва бошқалар) ўлим жазоси барча жиноятлар учун бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев яқинда ўтказилган йиғилишда ўлим жазоси ҳақида фикр билдириб, «...яшаш ҳуқуқи – ҳар бир инсоннинг табиий ҳуқуқи бўлиб, унга бу ҳуқуқни давлат эмас, Яратганнинг ўзи ато этган. Агар сизлар қўллаб-қувватласангиз, Конституциямизга «Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланади», деган яна бир муҳим нормани киритишни таклиф қиламан», деганди.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Ёшингиз нечада?