Яссавий мақбараси илмий экспертизадан ўтказилмоқда. Ёдгорлик хавф остида бўлиши мумкин

Жамият 04-июл, 10:109 Admin 317 0

Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасида илмий экспертиза ўтказилмоқда, дея хабар берди«Хабар24».

Гап шундаки, чўл меъморчилигининг дурдона асари хавф остида бўлиши мумкин. Намлик туфайли бино ичидаги деворлар захлаб, шифтларда моғорлар пайдо бўлган. Бу тарихчиларни хавотирга солмоқда. Уларнинг айтишича, агар шундай давом этса, тарихий ёдгорлик вайрон бўлиш хавфи остида қолиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик учун яқинда мақбара бўйлаб намлик сабабларини кузатишга ёрдам берадиган махсус датчиклар ўрнатилди.

«Биз мақбарага нима ва қай йўсинда таъсир қилишини, об-ҳаво шароити ва ер ости сувлари қандай таъсир қилишини таҳлил қилишимиз керак. Буларнинг барчасини ўрганамиз. Аллақачон тегишли датчикларни сотиб олгандик, улар ўрнатилди. Энди бу датчиклар ёзда содир бўладиган ҳолатларни ҳисоблайди, баҳор ва қишда нима бўлишини ҳисоблайди. Ушбу таҳлилларнинг барчасига асосланиб, биз тегишли экспертиза ўтказамиз. Экспертиза нафақат маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилади, балки биз энг яхши хорижий экспертларни ҳам жалб қилмоқчимиз, улар бизга нима қилишимиз кераклигини айтди», — деди Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев Туркистонга амалий ташрифи чоғида.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?