Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сонининг кўпайиши туфайли Қурбон ҳайити куни масжидларда байрам намози бекор қилингани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сонининг кўпайиши туфайли Қурбон ҳайити куни масжидларда байрам намози бекор қилингани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сонининг кўпайиши туфайли Қурбон ҳайити куни масжидларда байрам намози бекор қилингани ҳақидаги миш-мишлар рад этилган.  

“Эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда Қурбон ҳайити куни масжидларда намоз ўқилмаслиги ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан фатво берилгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда ва Телеграм мессенжерида тарқатилмоқда. Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, - деб маълум қилмоқда ҳукуматнинг фейкларни инкор қилиш бўйича расмий AntiFake.uz сайти.

Эслатиб ўтамизки, Қурбон ҳайити байрами кунлари ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олишади.