ИИББ ва ДХХ «жиҳодчилар»ни қўлга олди

ИИББ ва ДХХ «жиҳодчилар»ни қўлга олди

Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир  ўтказилган. 

Унда 1998 йилда туғилган М.М. (Янгийўл тумани) Инстаграм ижтимоий тармоғида экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи шахсларнинг «жиҳод» ва «ҳижрат»га даъват қилувчи маъруза ва видеороликлар тарқатиб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, ушбу туманда яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро A.Б. 2018-2020 йилларда Туркия давлатига бориб, у ерда «Тавҳид ва жиҳод» террористик ташкилотининг «Тавҳид ва Суннат» номли мадрасасида диний таълим олиб, яшаш манзилига қайтиб келган ва Телеграм тармоғи орқали экстремистик ва террористик оқим ғояларини тарғиб қилувчи турли диний мазмундаги материалларни тарқатиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ва эҳтиёт чораси сифатида «қамоқ» жазоси танланиб, жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.