Uzbekistan Airways мустақиллик байрамига чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways мустақиллик байрамига чегирма эълон қилди

Мустақиллик байрами муносабати билан Uzbekistan Airways республика аҳолиси учун чегирмалар эълон қилди.

Унга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан 4 сентябргача бўлган байрам кунларида амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларда барча турдаги тарифларга 50 фоиз чегирма эълон қилинади.

Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.