Тошкент аэропортида ёш қизларни фоҳишалик учун Дубайга жўнатиб турган аёл ушланган. Ҳар-бир қиз учун унга 100 доллар берилган

Тошкент аэропортида ёш қизларни фоҳишалик учун Дубайга жўнатиб турган аёл ушланган. Ҳар-бир қиз учун унга 100 доллар берилган

Тошкент аэропортида ёш қизларни фоҳишалик учун Дубайга жўнатиб турган аёл ушланган. Ҳар-бир қиз учун унга 100 доллар берилган. Бу ҳақда ИИББ хабар бермоқда. 

Терговда маълум бўлишича, Лобар исмли бир аёл чет элда ишламоқчи бўлган ёш қизларни қидириб юрган. Уларнинг ҳар-бири учун у 100 доллар “мукофот” олган. Шу билан бирга, БААга борган қизлар чипта ва ҳужжатларни расмийлаштиришга сарфланган харажатлар учун 2 минг доллар ишлаб бериши лозим эди.

"Май ойининг бошида бир танишим чет элда яхши иш таклиф қилди, унга телефон рақамимни бердим. Мен унга қўнғироқ қилдим, хорижга чиқиш паспортини олишимга келишдик. Шундан сўнг БААдан бир қиз менга   хабар йўллади, чипта юбориб, мени аэропортда кутиб олишини айтди. Бу таклиф менга шубҳали туюлгани боис, 27 июнь куни ички ишлар идораларига мурожаат қилдим", - деди жарбланувчи. 

Тезкор тадбирлар давомида Лобар Тошкент халқаро аэропортида қизни фоҳишалик учун Дубайга жўнатмоқчи бўлганида қўлга олинган.

"Мен фарзандларимнинг келажагини барбод қилдим, қилган ишимдан жуда афсусдаман. Мен хато қилдим, ҳамма нарса шундай айланиб кетади, деб ўйламаган эдим", - дея таъкидлади ҳибсга олинган аёл.

Айни пайтда у Тошкентдаги аёллар колониясида сақланмоқда. У Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) бўйича жиноят содир этганликда айбланмоқда.

Ушбу ҳуқуқбузарлик беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

скачать dle 12.0


Flag Counter