Сурхондарёда қизларга ноқонуний диний таълим берган эркакка чора кўрилди

Сурхондарёда қизларга ноқонуний диний таълим берган эркакка чора кўрилди

 Фото: Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Сурхондарё вилояти Жўрақўрғон туманида 18 август куни вояга етмаган қизларга диний таълим бераётган эркак ушланди. Бу ҳақда Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 август куни соат 09:30 да Д.А. ижарадаги уйида ҳужра асосида ноқонуний диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, Д.А. таълим беришда фойдаланиб келинган диний мазмундаги китоблар ходимлар томонидан ҳолислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.А.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан баённома расмийлаштирилиб Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Аввалроқ Андижонда 27 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак қўлга олингани, Сурхондарёда қизларга диний таълим бераётган ноқонуний ҳужра аниқлангани ҳақида хабар қилинганди.