100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан мукофотланди

100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев мустақиллик байрами арафасида 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқарони «Шуҳрат» медали билан тақдирлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқарони «Шуҳрат» медали билан мукофотлади. Узоқ умр кўрувчиларни тақдирлаш ҳар йили байрам арафасида анъанавий тарзда амалга оширилади.

Тақдирланганлар рўйхати:

  1. Абдурасулов Абдуллажон — Асака тумани, Андижон вилояти;
  2. Алламова Қизларгул — Янгибозор тумани, Хоразм вилояти;
  3. Бекбергенова Базар — Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси;
  4. Джалилова Хелчахон — Наманган шаҳри, Наманган вилояти;
  5. Зулимова Суйма — Зарбдор тумани, Жиззах вилояти;
  6. Қуролов Холмурод — Данғара тумани, Фарғона вилояти;
  7. Маркабаева Разаван Хасраевна — Олмалиқ шаҳри, Тошкент вилояти;
  8. Муслимова Хамро — Қизилтепа тумани, Навоий вилояти;
  9. Олимова Улуғ — Ургут тумани, Самарқанд вилояти;
  10. Тохиров Шенна — Шаҳрисабз тумани, Қашқадарё вилояти;
  11. Усаметова Кундуз — Мирзо Улуғбек тумани, Тошкент шаҳри;
  12. Фозилова Салима — Шофиркон тумани, Бухоро вилояти;
  13. Хаккулова Янглиш — Ховос тумани, Сирдарё вилояти;
  14. Холиярова Бибигул — Ангор тумани, Сурхондарё вилояти.